Шоколад ҳақида

Шоколад ҳатто туғилмаган чақалоқларга ҳам фойда келтириши мумкин.

Фин олимларининг 300 аёлни таржриба текширувидан ўтказганлигининг сенсацион натижаси бу. Ҳомиладор аёл кунига битта кичик шоколад еб турса, бола туғилганидан кейин дунёни ижобий қабул қилар экан. Олимларнинг тахминича, шоколад таркибига кирувчи айрим моддалар йўлдош орқали ҳомилага таъсир қиларкан.

Грек олимлари тажриба жараёнида одамларни икки гуруҳга бўлишди: биринчи гуруҳ қатнашчиларга кунига 100 граммдан қора шоколад, иккинчи гуруҳ қатнашчиларга эса – платсебо беришди. Уч соатдан кейин ўтказилган ултратовуш текширувлари шоколад истеъмол қилганларнинг қон томирларини ичкаридан қоплаган эндотелия хужайраларининг иши яхшиланганлигини кўрсатди.

Калифорния университети олимлари ҳам ўзларининг далил – исботларини тақдим этишди. Тадқиқот қатнашчилари этиб тасодифан 20 киши танланди. Уларнинг бир қисмига кунига флаваноидлар таркиби баланд тахир шоколад, иккинчи қисмига эса флаваноидлар таркиби паст шоколад берилди. Натижа икки ҳафтадан кейин маълум бўлди: биринчи гуруҳ қатнашчиларнинг артериялари кенгайиши 13 фоизга яхшиланди. Олимларнинг фикрича, қонда флаваноидлар миқдорининг ошиши сабабли артерияларнинг кенгайиши яхшиланади.

манбаа: http://holva.uz

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий