Шишадан 7,7 миллиардлик даромад

Хитойлик Чжоу Цюньфэй оиласига ёрдам бериш мақсадида 15 ёшида ишлашни бошлаган, 45 ёшида эса мамлакатнинг энг бой аёлига айланди. Бугунги кунда у қиймати 9,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган Lens Technology компанияси раҳбари ҳамда 7,7 миллиард АҚШ долларига эга бўлган бадавлат аёлдир.

Машаққатли болалик дамлари

Хитойлик Чжоу Цюньфэй self-made миллиардерларнинг классик йўлини босиб ўтган: 15 ёшида вилоят шиша фабрикаси конвейерида ишлашни бошлаган, ҳозир у 45 ёшда ва унинг маҳсулотига Apple ҳамда Samsung компаниялари томонидан талаб катта, у 7,7 миллиард долларлик даромади билан жаноб Ричард Брэнсон ҳамда Uber асосчиси Трэвис Каланикникидан ўзиб кетган.

Чжоунинг бойлиги Forbes рўйхатига киритилган бошқа хитойлик миллиардерларники каби компаниясига тегишли бўлган акциялар қийматига боғлиқ. Хитой фонд бозорининг июнь ойи ўрталарида кутилмаганда 30 фоизга пасайиши Lens Technology котировкаларини ҳам ўзи билан пастга тортди, натижада акциялар 21 фоизга тушиб кетди (Bloomberg терминалининг 9 июлдаги маълумотларига кўра). Шу туфайли Чжоу Цюньфэй бу ҳафталар мобайнида Bloomberg Billionaires индексида 4,8 миллиард АҚШ долларини йўқотди. Шунга қарамай, Lens акцияларининг нархи тўрт ой олдин ўтказилган IPO нархига қараганда 383 фоизга баланд кўрсаткичда қолмоқда, кичик ёшидан муваффақиятсизликларга кўниккан компания эгаси эса бир йил аввалгига қараганда 5,5 миллиард долларга бойроқ (Bloomberg маълумотларига кўра).

Чжоу Цюньфэй 1970 йил Хитой жануби-шарқидаги Хунань провинцияси, Сянсян шаҳар уездида туғилди. Цюньфэйнинг оиласи камбағалликда кун кечирар эди. 1960 йилда унинг отаси билан бахтсиз ҳодиса юз берди ва натижада унинг кўзлари кўрмай қолди. Қизнинг онаси у беш ёш бўлганида вафот этган. 15 ёшида Чжоу мактабни ташлаб, ўша вақтда алоҳида иқтисодий ҳудуд мавқеини олган Шэньчжэнь (Гуандун провинцияси)га йўл олади. 1980 йилда хитой ёшлари иш қидириб қишлоқ районларидан саноат марказларига оммавий тарзда йўл олишган.

Чжоу иш ва ўқишни бир пайтда олиб бориш мақсадида атайлаб Шэньчжэн университети ёнида жойлашган заводга ишга жойлашади. У бир пайтнинг ўзида бир неча курслар: бухгалтерия, дастурлаш, божхона ишига қатнайди, ҳатто юк машиналарини бошқариш учун имтиҳон топширади. Ўша пайтда амалга оширмаган ягона иши – инглиз тилини ўрганмаганлигидан афсусланади.

Машаққатлар оша юлдузларга

Цюньфэй ишчиларига маош тўлаш учун икки марта ўз уйини сотган.

Фабрикада ишлаган вақтларида ойига 150 АҚШ долларидан кам маош олган.

Муваффақиятли бизнесни ташкил этишга 12-уринишда муваффақ бўлди: Lens Technology ташкил этилгунига қадар унинг 11 та стартапи амалга ошмаган.

Шахсий иши

1993 йилда у ишлайдиган соатлар учун шиша ишлаб чиқарадиган завод ёпилди, Чжоу 20 минг гонконг доллари миқдоридаги жамғрмасига шахсий бизнес яратишга қарор қилди. Ўз ишини очишга унинг амакиваччаси ундади ва бошқа  қариндошлари билан Чжоуга бизнесини ривожлантиришда кўмаклашди.

2001 йилда унинг компанияси Хитой электроника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи TCL Corporation га мобиль телефонлар учун шиша етказиб бериш бўйича шартнома тузади. Компаниянинг бошқа муҳим ютуқларидан бири 2004 йилда чиққан Motorola RAZR V3 флагман моделидаги мобиль телефон учун шиша етказиб бериш бўйича тузилган битим бўлди.

Икки йил ўтгач Чжоу сенсор экранлар жаҳон бозоридаги муҳим ўйинчига айланган Lens Technology компаниясига асос солади. Компаниянинг номи (lens инглизча  — “линза” сўзи) интернет-қидурув манбаларида бу сўз изланганида биринчилардан пайдо бўлиши учун атайлаб танланган.

Мобиль телефон, планшет компьютер, лэптоп ва бошқа истеъмол электроникалар учун шиша пластиналарни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган компаниясининг ишга туширилишидан сўнг бироз вақт ўтиб, Чжоу заводни ўзининг она шаҳри Сянсянга кўчирди.

Ҳозирда Lens Technology — смартфон, компьютер, шунингдек, фото ва видеотехника ишлаб чиқарувчилари, мисол учун электроника флагманлари ҳисобланган Apple, Samsung, LG ва Huaweiлар учун шиша етказиб берувчи жаҳондаги илғор компания ҳисобланади. Хитой компанияси асосий маҳсулотининг улуши глобал смартфон ва компьютерлар бозорида мувофиқ равишда 20,07 ва 23,37 фоизни ташкил қилади. Lens Technology холдинг компанияси назорати остида Гонконг, Шэньчжэнь, Куньшань, шунингдек, Хунань провинциясида жойлашган ўнта шўъба корхоналар мавжуд.

Вам может понравиться

Добавить комментарий