Швейсариянинг Vacheron Constantin компанияси дунёдаги энг мураккаб механизмга эга соат яратди

Швейсариянинг Vacheron Constantin компанияси дунёдаги энг мураккаб механизмга эга соат яратди. Бунинг учун саккиз йил вақт кетди, дея хабар беради “ Korrespondent.net ”.

Янгилик Referense 57260 дея номлангани бежиз эмас — соат 57 та қийин вазифани бажара олади ва 2826 та деталлдан ташкил топган. У хусусий коллексия учун буюртма асосида тайёрланган. Механизмнинг мураккаблиги буюртма хусусияти билан боғлиқ: коллексионер соат кечки 10 дан эрталабги 8 гача умуман овоз чиқармаслигини сўраган, сиферблатда эса кун ва тун индикаторлари, осмон диаграммалари, календар ва бошқа кўрсаткичлар бўлиши керак эди.

Vacheron Constantin усталарининг айтишича, уларнинг маҳсулоти 33 та вазифани бажарган 1989-йилги Patek Phillipe соати рекордини янгилаган. Корпуси 18 пробали тилладан тайёрланган бу мўжизанинг нархи 10 миллион долларга баҳоланмоқда.

Манба: www.daryo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий