Шаҳрисабзда янги зооцирк очилди

  Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Наматон қишлоғида Ўзбекистондаги илк хусусий зооцирк иш бошлади.

12news.uz сайтининг хабар беришича, 2 гектар майдонда 200 га яқин ўтхўр ва йиртқич жониворлар, қушларнинг 40 тури мавжуд. Зооцирк майдонида уч минг кишига мўлжалланган амфитеатр ҳам жойлашган. Унда ҳар куни томошалар кўрсатилади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий