Шаҳар ва мамлакатлар тўғрисида 10 та қизиқарли фактлар

  1. “Альбион” сўзи, Британия оролларининг қадимги номи бўлиб, “оқ” деган маънони билдиради.Дуврнинг тоғ ва қоялари бундай рангда бўлиб, бунинг натижасида эса, Франция томонидан атиги 34 километр узоқликда жойлашган ороллар, оппоқ кўринади.

  2. Сомали пиратларининг ватани йўқ. Ҳаммамиз Сомали Республикаси деб аташга одатланган давлат, ўз вужудини фақатгина қоғозда давом эттиради. 1988 йилда бошланган ва баъзи туманларида ҳали ҳам давом этаётган, фуқаролар уруши давомида, давлат бир неча кичик мамлакатларга бўлиниб кетди. Ҳозирда, расмий Сомали ҳудудида учта мамлакат кўриш мумкин: Сомали Республикаси ва эътироф этилмаган Пунтленд ҳамда Сомалиленд.
  3. Бир пайтлар, Харьков тумани, Олмония катталигида бўлган ва денгизга чиққан. 1919 йилда, у ҳозирги Харьков, Екатериновлав, Курск, Орлов ва Полтанов губернияларини, шунингдек, Таврик губерниясининг шимолий томонини, қисман Киев ва Чернигов  губернияларини ҳамда Тульск губерниясининг бир қисмини ўз ичига олган.
  4. Дунёда, иккита ҳудуд бор, уларнинг вақти, қўшни давлатлар вақтидан бир соат ҳам, ярим соатга ҳам эмас, балки 15 минутга фарқ қилади. Бундай ҳудудлардан бири (ва улар ичида ягона давлат) Непалдир.
  5. 1920-йиллар ўртасигача, Новосибирскда бир вақтнинг ўзида 2 хил вақт пояси бўлган. Шаҳар, соат меридиани ўтадиган Обь дарёсининг устида жойлашган. Дарёнинг чап қирғоғи бир вақт поясида, ўнг қирғоғи эса, бошқа вақт поясида яшаган.
  6. Ердаги энг қадимги фаолият кўрсатучи байроқ Даниянинг Даннеброг байроғи ҳисобланади. Афсоналарда айтилишича, у 13 асрнинг бошларида пайдо бўлган экан. Бу қизил рангдаги тасмада оқ салибдир.
  7. Филиппин байроғи – бу уруш давомида ундаги ранглар ўз ўрнини ўзшартирувчи, дунёдаги ягона байроқ: қизил ранг тепага, кўк эса – пастга тушиб қолади. Айтганча, Буюк Британия байроғида ҳам, расмий “тўнтарилган” ҳолати бор.
  8. Дунёдаги энг ажойиб байрамларидан бири, Индонезиянинг Бали оролида нишонланади. Сукунат куни. Бу куни, оролдаги ягона аэропорт ҳам ишламайди. Туристлар бу кун меҳмонхонадан чиқа олмасалар ҳам керак, чунки милиция ходимлари, улардан ичкарига киришни илтимос қиладилар.
  9. АҚШ нинг Нью-Мексико штатида, Трус-о- Консекуэнсес (Truth-or-Consequences, «Ҳақиқат ёки оқибатлар») теле ўйин номига аталган шаҳар бор. Шаҳар, ўйиннинг 10 йиллик тўйи муносабати билан, ўзининг Хот-Спрингс номини ўзгартирди. Маҳалий аҳоли бунга қарши эмасдилар, чунки Америкада бундай номли шаҳарлар камида 5та.
  10. Канар ороллари кучуклар шарафига қўйилган экан. Римликлар Insula Canaria, “Кучуклар ороллари” деб, архипелагнинг энг катта оролини, ундаги кучуклар сони кўплиги учун атадилар. Канарейкалар эса, ороллар номига атаб номланган, аксинча эмас.

манбаа: megadunyo.uz

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий