Шарқнинг 7 тозалик қоидаси

Шарқ – нозик масала. Баъзида шарқ одамларининг маслаҳатлари ва қоидалари бошқа маданият вакиллари ҳаёт тарзига умуман мос тушмайди. Бироқ аслида бундай эмас.1. “Қўл тозалиги” – ортиқча нарса олмаслик. Бегона кишининг буюми ёки пулини олмаслик керак, ахир у сизники эмас ва сизга насиб ҳам қилмайди.

2. “Қулоқлар тозалиги” – қўрқоқ, ғазабланган, майда гап кишилар гапини эшитмаслик, шунингдек, ўзи ҳам бекорчи ва беҳаё гап-сўзлар, ғийбатлардан сақланиш.

3. “Кўз тозалиги” – нигоҳингизни ҳасад билан ёки бировнинг нарсасига эгалик қилиш мақсадида ташламаслик. Бундан ташқари кўзларингизни зўравонлик ва шафқацизлик бўлаётган ҳолатларга қараб булғамаслик. Нигоҳни ҳамиша олам гўзаллиги ва мукаммаллигига қаратиб тоза сақлаш.

4. “Оғиз тозалиги” – оғизни кўп гапириш ва сўкинч сўзлардан асраш. Билинг, сукут – бу олтин.

5. “Тана ва либос тозалиги” – танангиз ва кийимларингизни тоза тутинг. Шунинг учун ташқи кўринишингизга катта эътибор қаратинг.

6. “Фикр тозалиги” – ҳаёлдан салбий фикрлар ва ёвуз ниятларни чиқариб ташлаш. Бу ўзингизга ачиниш ҳисси бўлмаслиги кераклигини ҳам англатади. Бунчалик синиқликни сабаби нима? Ундан кўра ўзингизни тетикроқ ҳис қилиб, ёруғ келажагингизга ишонган яхши эмасми?!

7. “Қалб ва юрак тозалиги” – қалбдаги нозик туйғуларни асраш ва уларни итармаслик. Қалбингиз – сизнинг энг тоза ва самимий нарсангиз, шунинг учун унинг истакларини ҳеч қачон рад этманг. Агар сиз қалбингиз буюрган йўлдан кецангиз, унда сиз ҳаётнинг энг ёрқин йўлларидан ўтасиз. Севинг ва унинг ўрнига ҳеч нима талаб қилманг. Севишнинг ўзи бир бахт.

Кристиан Грубер ва Сун Хаугболларнинг “Висуал Cултуре ин тҳе Модерн Миддле Еаст” (“Замонавий Ўрта Шарқнинг визуал маданияти”) китоби асосида тайёрланди.

Манба: www.хабардор.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий