Шайбонийлар сулоласи

ШАЙБОНИЙЛАР- Бухоро хонлигини бошқарган сулола (1500—1601). Шайбонийхон асос солган.
Шайбонийхон 15-аср охири ва 16-аср бошларида тожтахт учун ўзаро курашаётган темурий шаҳзодалар ўзаро низолари оқибатида Мовароуннаҳрнинг асосий шаҳарлари: Самарқанд ва Бухорони осонлик билан эгаллаб, янги давлатга асос солган. Кейинчалик Мовароуннаҳрнинг қолган ҳудуди ва Хуросон ҳам бу давлат таркибига киритилди. Исмоил I Сафавий билан бўлган жангда Шайбонийхон ўлдирилгач (1510), Кўчкунчихон хон қилиб кўтарилган. Унинг вафотидан сўнг ўғли Абу Саидхон қисқа муддат (1530—33) ҳукмронлик қилди. Шайбонийхоннинг жияни Убайдуллахон даврида пойтахт Самарканддан Бухорога кучирилган ва давлатнинг расмий номи Бухоро хонлиги деб аталадиган бўлган. Хусусан, Убайдуллахон Шайбонийлар сулоласини саклаб қолиш ва уни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнади. Убайдуллахон вафот этгач (1540), хонлик қисқа муддат 3 қисмга бўлиниб, Бухорода Абдулазизхон, 1557 й.дан Абдулла Султон (Абдуллахон II; Искандархоннмит ўғли); Самарқандда Абдуллахон I, Абдуллапшфхон, Бароқхон; Балхда Пирмуҳаммадхон ҳукмронлик қилишган. Абдуллахон II бу таркркликка барҳам бериб, хонлик ҳудудини бирлаштирган ва уни янада кенгайтирган.
Абдуллахон II вафот этгач, унинг ўғли Абдулмўминхон ва амакиваччаси Пирмуҳаммадхон II (Сулаймон султоннинг ўғли) қисқа муддат хон бўлишган. 16-аср охири — 17-аср бошларидаги мураккаб қарамақаршиликлар натижасида Шайбонийлар ҳокимиятдан айрилишди. Сўнгги шайбоний Пирмуҳаммадхон II ўзига қарши чиққан Самарқанд ҳокими Боқи Муҳаммад биланн 1601 йил июнда Самарканд яқинидаги Боғи Шамолда бўлган жангда мағлубиятга учрагач, тахтни топширишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, 1601 йилдан Бухоро хонлигини янги туркий сулола — аштархонийлар (жонийлар) бошқаришга киришган.
Манбалар: Муҳам мад Солиҳ, Шайбонийнома, Т., 1989; Ҳофиз Таниш алБухорий, Абдулланома (1—2китоблар), Т., 1999— 2000; Заҳиридди н Муҳаммад Бобур, Бобурнома, Т., 2002; М ирзо Мухаммад Хайдар, Тарихи Рашиди, Т., 1996.

манбаа: www.ziyouz.com кутубхонаси

Вам может понравиться

Добавить комментарий