Чўл бўғма илони

Инсоният ҳар доим ҳайвонот олами билан қизиқиб, уларнинг турларини татбиқ этиб келган. Вилоят Ўлкашунослик музейи илмий ходимлари томонидан Зарафшон водийсининг ҳайвонот оламининг нақадар хилма-хил ва мафтункор эканлигини томошабинларга кўрсатиш мақсадида янги реекспозиция ишлари амалга оширилди.

Табиат бўлимининг 3-залига илмий ходимлар томонидан табиат фондида сақланаётган судралиб юрувчилар синфи, тангача қанотлилар туркумига кирувчи чўл бўғма илони жойлаштирилди.
Чўл бўғма илонининг узунлиги 3 метрдан ошади. Гавдасининг орқа қисми ва думида кўндаланг, қорамтир доғлари бор, қорин қисми эса оқимтир. Уни тупроқ чўлларда, шувоқзор саҳроларда, тоғ этакларида, қумлоқ ерларда учратиш мумкин.
Чўл бўғма илони феврал ойининг охири мартнинг бошларида қишки уйқудан уйғониб, кундуз кунлари кемирувчиларнинг инлари олдида ўзини офтобга тоблаб ётади. Ёз бошланиши билан тунда фаол ҳаёт кечира бошлайди. Асосан, кемирувчилар, калтакесаклар, паррандалар, бошқа турдаги илонлар ва ҳашаротлар билан озиқланади. Июл ойининг ўрталарида 5 тадан 16 тагача тухум қўяди. 30-35 кундан кейин ёш илон болалари пайдо бўлади. Бу турдаги илонлар ўртача 3 йилдан 5 йилгача яшайди.

Х. ХОЛМАТОВ,
табиат бўлими мудири

маълумот samarkandnews.uz нашридан олинди

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий