Хитойнинг урушдан кейинги аҳволи

    Биринчи жаҳон урушидан сўнг ҳам Хитой қолоқ, ярим мустамлака давлат эди ва унда 450 млн дан ортиқ халқ яшарди. Уни буюк давлатлар таъсир доирасига бўлиб олган эдилар. Мамлакат саноати, транспорти, банклари ва ташқи савдосининг асосий қисми чет эл компаниялари қўлида эди.

Бу омиллар Хитойни ривожланган давлатлар экспансиясига қарши курашда ожиз қилиб қўйган эди. 1911-1913-йилларда бўлиб ўтган инқилоб асосий масалалардан бири – Хитойни ягона давлатга бирлаштириш масаласини ҳал эта олмади. Бу масалани ҳал этмай туриб Хитойни ярим мустамлака сиртмоғидан қутқариш ниҳоятда оғир эди.

1918-йилда Хитойда инқилобий курашнинг икки йирик кучи мавжуд эди.

Уларнинг бири миллий-озодлик курашининг йирик вакили, тан олинган йўлбошчи Сун Яцен (1867—1925) бошчилигидаги Гоминдан (Хитой миллий партияси) бўлса, иккинчиси Хитой Коммунистик партияси (ХКП) эди.

Версал шартномаси қарорларига қарши мамлакатда «4-май ҳаракатлари» номли халқ норозилиги бўлиб ўтди.

1921-йилда Сун Яцен мамлакат президенти лавозимига сайланди. Бироқ буюк давлатлар бу сайловни ва Сун Яцен ҳукуматини тан олмадилар. Сун Яцен «Хитойни қутқариш» дастурини илгари сурди. Бу дастурни чет давлатларнинг ёрдамисиз амалга ошириб бўлмас еди. Буюк давлатлар еса ёрдам беришдан воз кечдилар. Вашингтон конференсиясида қабул қилинган «9 давлат келишуви» бўйича, Хитойда ўз ҳукмронликларини ўрнатдилар.

Шундай шароитда Сун Яцен моддий ва ҳарбий ёрдам сўраб Совет Россиясига мурожаат қилди ва музокара учун генерал Чан Кайшини Москвага жўнатди. 1923-йилда Сун Яцен Хитой Коммунистик партияси билан ҳамкорлик йўлига ўтди. Шундай қилинганда Совет Россиясидан ёрдам олиш осон кечишини у яхши биларди. 1924-йил январда Гоминдан ва ХКП умуммиллий бирлашган инқилобий фронт туздилар.

Фронтнинг мақсади Хитойнинг шимолида жойлашиб олиб, хорижий босқинчи давлатлар билан ҳамкорлик йўлини тутаётган ички кучларга ҳамда Хитойни ярим мустамлака ҳолатига туширган империячи буюк давлатлар таъсирига қарши кураш эди. Бунда Сун Яценнинг уч тамойили: «миллийлик, демократия ва халқ фаровонлиги» катта рол ўйнади.

Буюк миллий инқилоб

1925-йил баҳорида Шанхай шаҳрида талабалар намойишга чиқдилар. Бироқ инглиз полицияси бу намойишни ўққа тутди. Бу ҳодиса Хитойда хорижий босқинчи давлатларга қарши кучли ҳаракат бошланишига туртки бўлди. Бу ҳаракат Хитой тарихига «30-май ҳаракати» номи билан кирган.

Шу тариқа Хитойда чет эл босқинчиларига қарши миллий инқилоб бошланди. Уларнинг асосий шиорлари – Хитой суверенитетини тиклаш, мустамлакачи давлатлар билан ҳамкорлик қилаётган милитаристик катта ер эгалари ҳукмронлигини ағдариш ва Хитойнинг демократик миллий ҳаракат ҳокимияти остида сиёсий бутунлигини таъминлаш эди.

Инқилоб раҳбарлиги Гоминдан қўлида эди. 1925-йилда Сун Яцен вафот этгач, бу партия раҳбарлиги Чан Кайши қўлига ўтди. Инқилобда Хитой жамиятининг барча табақалари иштирок этди. 1925-йилнинг октабр-декабр ойларида Чан Кайши ҳукумати мамлакат шимолий қисмининг Гуандун провинсиясида жойлашган милитаристлар ҳукуматига қарши ҳарбий юриш бошлади. Шу тариқа Хитойда фуқаролар уруши бошланди. 1926-йилда 7 та провинсия эгаллаб олинди. 1927-йил мартда Англия ва АҚСҲ Чан Кайшигаъ ёрдам бериш учун Хитойга қуролли куч юборди. 18-апрелда Нанкинд Чан Кайши ҳукумати тўла қарор топди.

Юришнинг биринчи босқичи 1928-йилда якунланди. Бунинг оқибатида шимолдаги милитаристик кучларга қаттиқ зарба берилди. Жумладан, Шанхай  ва Нанкин шаҳарлари босиб олинди. Чан Кайши ҳукумати қароргоҳи Нанкин шаҳрига кўчирилди. Барча буюк давлатлар бу ҳукуматни тан олдилар.

Марказий ҳокимият қўлга киритилгач, инқилобнинг асосий етакчи кучлари — Гоминдан ва ХКП ўртасида бўлиниш юз берди. Бунга Хитой инқилобий вазифаларига Гоминдан ва ХКП нинг турлича қарашлари сабаб бўлди. Чунончи, Гоминдан марказий ҳокимият эгалланиши билан инқилоб ўз вазифасини бажарди, деб ҳисоблади. Эндиги вазифа мўтадил ислоҳотни зўравонликсиз ўтказишдан иборатлигини эълон қилди.

ХКП эса инқилобни давом эттириш, ҳали Хитойда кам сонли бўлган пролетариат гегемонлигини ўрнатиш, аграр инқилобни авж олдириш, мулкдорларнинг мулкини мусодара қилиш, барча банкларни, конларни, темир йўлларни, йирик корхоналарни миллийлаштиришни талаб этди.

Бу икки сиёсий куч ўртасидаги низо 20 йил давом етган фуқаролар урушини (1949-йилгача) келтириб чиқарди ва шу тариқа бирлашган умуммиллий инқилобий фронт барҳам топди.

Чан Кайши ҳукмронлигининг кучайиши

Миллий буюк инқилоб натижасида Гоминданнинг якка партиявий ҳокимияти қарор топди. Гомин­дан Хитойда иқтисодиёт бозор муносабатларига асосланган жамият қуриш тарафдори эди. Шунинг учун ҳам Гоминдан ҳукумати хусусий мулкни ҳимоя қилди ва бундай мулкни тугатишни тарғиб этувчи ХКП га қарши курашди. Миллий бозор ривожига ғов бўлаётган ички бож тўсиқлари бекор қилинди. Чет эл сармоядорларига ижарага берилган 33 та корхонадан 20 таси қайтариб олинди.

Гоминдан марказий ҳокимиятни кучайтиришга уринди, иқтисодиётга давлат аралашувини жорий этди. Иқтисодиётда давлат секторини вужудга келтирди. Бундан ташқари, ички сиёсий барқарорликка эришиш мақсадида қатор ижтимоий ислоҳотлар ўтказилди. Меҳнат тўғрисида қабул қилинган ижобий руҳдаги қонун кам сонли ишчилар синфининг аҳволи яхшиланишига хизмат қилди. Бироқ аграр масала ҳал этилмади. Қишлоқда йирик ер эгалари ҳукмронлиги сақланиб қола берди.

Ташқи сиёсатда эса Хитойнинг чет давлатлар билан имзоланган нотенг шартномаларини бекор қилиш йўли тутилди. 1928-йилда чет эл товарлари учун бож тўлови тартиби тикланди. Бу билан ички бозор ҳам ҳимоя қилинди.

1927-1937-йиллардаги фуқаролар уруши

Гоминдан билан ХКП ўртасидаги умуммиллий бирлашган фронт барҳам топгач, Хитойда фуқаролар урушининг иккинчи босқичи бошланди. Гоминдан «ХКП га қарши урушга тайёрлана бошлади» ва кўп ўтмай унинг қуролли кучларига қарши ҳужум бошланди. 1930—1934-йилларда 5 марта юриш қилинди. АҚСҲ 90 млн доллар ёрдам берди. 300 та самолётдан фойдаланди. Хитойга немис генерали Фон Сект келди ва ҳарбий операцияларга бошчилик қилди. Бу даврда ХКП қуролли кучларининг сони 300 мингни ташкил етарди (ХКП қуролли кучлари Қизил Армия деб аталган). ХКП 1927-йилдан 1936-йилгача Хитойда советлар шаклидаги пролетариат ва деҳқонлар инқилобий диктатурасини ўрнатиш учун кураш олиб борди ва ўзи егаллаган провинсияларда ҳокимиятнинг шундай шаклини ўрнатди.

1931-йилнинг ноябр ойида Сзянси провинсиясида ўтказилган совет туманлари вакилларининг 1-Бутунхитой сезди Хитой Совет Республикаси тузилганлигини эълон қилди. Давлат бошлиғи етиб Мао Сзедун сайланди. Шундай қилиб Хитой учга бўлиниб кетди. 1934-йилда Гоминдан ҳукумати ХКП армиясига қаттиқ зарба берди. Бироқ уни тормор эта олмади. Армиянинг бир қисми қуршовни ёриб чиқишга муваффақ бўлди.

Япония агрессияси

1931-йилнинг сентабрида Япония армияси Хитойга ҳужум қилди. Бу ҳужум Чан Кайшининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги ҳаракатини тўхтатиб қўйди. Уч ой ичида Япония Хитойнинг шимоли-шарқида 1 млн кв км майдонни эгаллади ва у ерда 1932-йил 1-мартда Манъчжоу-Го деб аталган давлат тузди. Уни манжурлар сулоласининг сўнгги императори Пу И бошчилигидаги қўғирчоқ ҳукумат бошқарарди (манжурлар сулоласи ҳукмронлиги 1912-йил Сун Яцен бошчилигидаги инқилоб натижасида ағдарилган еди). 30 млн аҳоли, 37 фоиз темир руда захираси, 95 фоиз нефт, 4 фоиз савдо ва темир йўл японлар қўлига ўтди.

1936-йил Чан Кайши Сианга келганида армия қўзғолон кўтариб, уни асир олди. Лекин ундан фуқаролар урушини бошламасликка ваъда олиниб, қўйиб юборилди.

Чан Кайши 1935-йилда Япония агрессиясига қарши курашда ёрдам сўраб Совет давлатига мурожаат қилди.

Совет давлати ёрдам беришга тайёрлигини билдирди, бироқ бунинг учун фуқаролар урушини тўхтатиш ва Хитой коммунистларига қарши жазо операциялари ўтказмаслик шартини қўйди. 1937-йилнинг июн ойида Гоминдан ва ХКП ўртасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида шартнома имзоланди. Шу тариқа Хитойда ягона антияпон миллий фронти вужудга келди.

1937-йилнинг ёзидан 1945-йил кузигача давом этган япон-хитой уруши бошланди. Японлар 1937-йил августда Пекин, ноябрда Шанхай, декабрда Нанкин шаҳарларини босиб олди.

1937-йил 21-августда СССР билан Хитой ўртасида ҳужум қилмаслик ҳақида шартнома имзоланди. Хитой 1938-йил 100 млн доллар, 1939-йилда еса 150 млн доллар заём олдр. 1938-йилдаги Ҳасан кўлида, 1939-йилдаги Халхин Голда бўлиб ўтган жанглар япон кучларини заифлаштирди.

Япония 1941-йил 9-декабрда Хитойга қарши урушни расмий эълон қилди ва бу ерда уруш охиригача ўз ҳукмронлигини сақлаб қолди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий