Хитойлик деҳқон оғирлиги 15 килограммлик шолғомни етиштирди

 Хитойлик деҳқон оғирлиги 15 килограммлик шолғомни етиштирди

Хитойнинг Юньнань провинциясида яшовчи деҳқон ўз томорқасида оғирлиги 15 килограмм, узунлиги эса 1,2 метр бўлган  дунёдаги энг катта шолғомни етиштирди, дея хабар беради gazeta.ru The Daily Mail нашри маълумотларига таянган ҳолда.  

Маҳаллий аҳоли вакиллари ушбу шолғомга “fat little girl” яъни “дўмбоққина кичкина қизча” деб ном беришди.

Шолғомни етиштирган деҳқоннинг айтишича, сабзавотнинг бу қадар катталашиб кетишини ўзи ҳам кутмаган. Чунки у ҳеч қандай қўшимча ўғитлар ёки маҳсус дорилардан фойдаланмаган. Шолғомнинг уруғини бозордан сотиб олган деҳқон шунчаки, ҳар куни уни эринмасдан парвариш қилгани ва суғорганини айтган.

манбаа: даракчи.уз

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий