Хитойда “Титаник” нинг нусхаси яратилади

 

Хитойнинг Сичуань шаҳрида “Титаник” кемаси нусхасининг қурилиши бошланди. Лойиҳанинг бошланғич инвестицияси 160 млн доллaрни ташкил этади ва бу асосан саёҳатчиларни жалб этишга қаратилган.

Маълумотларга қараганда, тарихга айланган кеманинг устки қисми қурилмоқда. Хитой “Титаник” ичида саёҳатчилар учун меҳмонхона ташкил этилади. Бундан ташқари у ерда кўнгил очар маросимлар, 20-аср кўринишидаги банкетлар, бал-маскарадлар ва бассейн ҳам бўлади. Шунингдек, кемада бир кун яшаш учун ўртача 500 доллар кетиши мумкин экан.

Эслатиб ўтамиз, машҳур “Титаник” кемаси 1912-йилнинг апрель ойида Атлантик океанидаги айсберг билан тўқнашиб ҳалокатга учраган.

Манба: Naked Science

Вам может понравиться

Добавить комментарий