Халқаро кўллар куни 

Кўпчиликка маълумки, баҳман ойининг 13 -чиси, милодий  йилномаси билан февраль ойининг 2-чиси Бирлашган Миллат Ташкилоти томонидан халқаро кўллар куни деб эълон қилинган.

Халқаро кўллар куни маросимларини ўтказиш кўлларнинг нобуд бўлиш хатарининг олдини олиш ва уларни муҳофазат этишга иштирок этиш лозимлигини дунё аҳлининг диққат-эътиборига қарор беради ва инсонларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этади.

Шуни таъкидлаш жоизким, ҳаракат қилмайдиган кўл , ботлоқлар, вақтинчалик  ёки доимий равишда табий ва сунъий тарзда тўпланиб қолган сув захираларини кўл деб аташади ва уларда ширин ёки шўр сувлар ҳаракатсиз ёки жорий бўлиш ҳолатида қарор олади.

Денгиз ҳавзалари агар чуқурлиги 6 метрдан кўп бўлмаса, уларни ҳам кўл деб аташади. Мавжуд бўлган маълумотларга кўра, ҳозиргача 2 мингу 171 та кўл 207 миллион гектар масоҳат билан Ромсар конвециясининг руйхатига киритилган. Англия ва Мексика  энг кўп кўлларга эга бўлган мамлакатлар сифатида ушбу рўйхатда рекордчи мамлакатлар қаторида жой олишган. Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам ҳозиргача 35-та кўлни Ромсар конвенциясининг руйхатига киритган.

Кўллар табиатнинг жозибали мўъжизаларидан бири  саналади ва кўллар ўсимлик, сувда яшайдиган жонзотлар, жонварлар ва инсонларни муҳофазат этиш учун  муҳим рол уйнайди. Намуна тариқасида келтириш мумкинким, кўллар Босванадаги Акаванго дельтаси, Осиёдаги Клонг дельтаси Жунубий Америкада жойлашган Пантана кўлига ўхшаб, ҳайвон, парандалар яшайдиган ва ўсимликлар ўсадиган ўзига хос фавқулодда муҳим ҳаёт кечириш макони саналади.

Кўллар ер куррасининг 6 фоизини ўзларига ихтисос беришган ва муҳит атрофни муҳофазат қиладиган маҳаллий экосистемалар жумласига киради. Кўлларнинг фойдаси ернинг ҳар бир масоҳатида бошқа экосистемаларга қиёслаганда фойдаси кўпроқдир. Унинг фойдаси шу даражада муҳим саналадиким, қишлоқ хўжалик далазорларига нисбатан 200 баробар ва ўрмонзорларга нисбатан 10 баробар иқтисодий қадр-қийматга эга бўлиб ҳар бир одамнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этади. Аммо кўлларнинг энг муҳим аҳамияти шундан иборатким, улар сув хавфсизлигини ошириш ва оптималлаштириш учун кўмак беришади. Кўллар сувни филтр қилиш, тозалаш, сувни поклаш ва микроэлементларни таъминлаш занжирини муҳофазат этувчи қобилиятларга эгадир. Улар ўзига хос табиий шароитда селларни олдини олиш ва қуриқчиликдан муҳофазат этиши билан бир қалқон сифатида амал қилишади ва иқлимнинг турли ўзгаришлдари билан кўраш олиб боришади. Буларнинг ҳаммасига қўшимча кўллар ўрмонзорларга қараганда икки баробар ортиқ карбон  диоксидини захира этишади.

Кўллар шунингдек жаҳон атроф муҳитининг унумдор муҳити саналади. Ва улардан хилмахилликни вужудга келтирадиган маконлар унвонида эслатиб ўтиладиким сувни таъминлаш ва қайта туғилиш учун муносиб муҳитни яратади ҳамда жонварлар ва ўсимликларнинг тирик ва боқий қолишлари учун муҳим рол уйнайди. Турли парандалар, сутэмизувчи жонварлар, сирғалувчилар, балиқ ва умутқасиз мавжудотларларнинг гуруҳлари кўлларда жамъ бўлишлари кўлнинг муҳим аҳамиятга эга бўлишидан даллолат беради. Мисол тариқасида келтириш мумкинким, жаҳон миқёсида мавжуд бўлган 20 минг балиқнинг туридан 40 фоизи  ширин кулларда ҳаёт кечиришади. Кўллар ўзининг ширин суви билан турли балиқлардан миллионлаб балиқларни парвариш этиш ва уларнинг тухм қуйиш муҳим маконларидан ҳисобланади. Кўллар шунингдек турли парандалар учун муносиб ҳаёт кечириш макони саналади.

Ўрдаклар, ғозлар ва бошқа бунга ўхшаган қушларнинг яшаш маконлари кўлларга боғланиб қолган.

 Албатта минглаб қушларнинг бундай минтақаларда ҳузур топишлари иқтисодий қийатга ҳам эгадир. Чунки тупроқнинг микроорганизмига химиявий уғитлардан фойдаланишда тижамкорликни вужудга келтиришига қўшимча ернинг самарадорлигини оширади.

Кўллар инсон озиқ-овқатининг манбаси ҳам саналади. Гуруч кўлларда етиштирадиган ва дунё жамиятидан кўпларини таъминлайдиган энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларидан бири  ҳисобланади. Кўллар эса шунигдек  сувда яшайдиган мавжудотларнинг муносиб маҳали ҳам саналади. Балиқ маҳсулотларнинг учдан икки қисми кўлларда ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари, ёғоч ишлаб чиқариш, энергетика билан таъминлаш, ўсимлик озиқ-овқатларни ишлаб чиқариш, транспартировка қилиш, ушбу чиройли жойлардан дам олиш ва туризм учун фойдаланиш кўлларнинг иқтисодий бошқа қийматларидан ҳисобланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий