“Хабертиоз” касаллиги қандай даволанади?

“Хабертиоз— чорва молларининг инвазион касаллиги. Кўпроқ қўйларда учрайди, уларнинг йўғон ичагида паразитлик қилувчи Chabertia ovina нематодалари қўзғатади.

Ҳайвонлар инвазион личинкаларни сув ёки ўт билан ютганда зарарланади. Кучли ориқлаш, жуннинг ҳурпайиши ва тўкилиши, камқонлик ва ич кетиш билан кузатилади. Ёш моллар ўсиш ва ривожланишдан орқада қолади.
Давоси: 1 кг вазнига 0,5 г фенотиазин ёки 0,5 г дитерезинни ҳўлланган кепакка ёки бошқа емга қўшиб бериш; нилверм препаратини тери остига юбориш ёки ичириш; 1 % ли формалин аралашмаси билан чуқур клизма қўйиш.
Олдини олиш: ҳайвонлар яйловга чиқаришдан олдин гельминтсизлантирилади.

манбаа: www.ziyouz.com кутубхонаси

Вам может понравиться

Добавить комментарий