Футболдаги кутилмаган натижалар

Футбол миллионлаб инсонларнинг қалбларини забт этган спорт туридир. Сабаб эса оддий, қизиқарли ва мароқли. Футбол шуниси билан қизиқки, энг кучли жамоа ҳам ауцайдер жамоага мағлуб бўлишидир. Бу ҳолат эса миллионлаб муҳлисларга ёқиши табиий, фақат мағлуб жамоа муҳлисларидан ташқари. Қуйида сўнги йиллардаги энг шов-шувли сенсацияларни бир эсга соламиз.

2014-йилги Бразилияда ўтган жаҳон чемпионатидаги сенсациялар

Бразилия терма жамоасининг энг йирик мағлубияти

Дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган Бразилия сўнги жаҳон чемпионати ярим финалида, ўз тарихларидаги энг йирик мағлубиятни бўлажак чемпион Германия терма жамоасидан қабул қилиб олди. Ҳисоб 7-1 немислар фойдасига. Бразилия ўз уйида бу қадар йирик ҳисобда мағлуб бўлади деб ҳеч ким ўйламаганди. Чунки, Бразилия, ўз майдонларида бўладиган мусобақа аввалидан чемпионлик учун асосий давогар эди. Ўша ўйинда яъна бир рекорд қайд этилди – Германия терма жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозе Бразилия дарвозасига йўл топиб, барча жаҳон чемпионатлари тўпурарлигини Роналдодан тортиб олди. Бу унинг жаҳон чемпионатларидаги 16-голи эди.

Коста-Риканинг саргузаштлари

Коста-Рика жамоаси қуръага кўра Уругвай, Италия ва Англия терма жамоалари билан бир Д гуруҳига тушган эди. Бу гуруҳ ўлим гуруҳи деб аталиб, ўлжа дея Коста-Рикани кўрсатишганди. Ваҳоланки, Коста-Рика жамоаси ўлжа эмас, балки овчига айланди. Уругвайни 3-1 ҳисобида мағлуб этгач, Италияни ҳам 1-0 ҳисобида доғда қолдиришди, Англия билан эса муроса кўчасини танлашди ва гуруҳнинг етакчиси сифатида кейинги босқичга йўл олди. Нимчорак финалда грекларни пеналтилар бўйича мағлуб этди. Сўнг чорак финалда голландларга жиддий қаршилик кўрсатишди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади, қўшимча таймларда ҳам ҳисоб сақланиб қолди. Якунда эса Браян Руизнинг хатоси туфайли Голландия ярим финалга чиққан эди.

Испаниянинг сўниши

Испания терма жамоаси Бразиляга амалдаги чемпион сифатида келган эди. Бироқ, бу сафарги юриши гуруҳ бошидаёқ тўхтади. Испания 1-турда Голландия термаси билан рўбаро келди. Барчаси кўнгилдагидек кетаётганди, фақат ўша Ван Персининг ажойиб гўли барчасини тубдан ўзгартириб юборди. Якуний ҳисоб 5-1 голландларнинг фойдасига. Кейинги турда ҳам Испанлар ўзини ўнглай олмади Чилидан 2-0 ҳисобида мағлубиятга учради ва кейинги босқичга чиқиш имкониятларидан маҳрум бўлди. Шу тариқа Испаниянинг юриши ниҳоясига етди. Сўнги турда Австралия устидан 3-0 ҳисобида қозонилган ғалаба испанларга ҳеч қандай ёрдам бермади.

Италия ва Франсия ауцайдерлар сафида.

2010-йилги жаҳон чемпионатида ҳам ғалати ҳодиса рўй берди. Аввалги финалчилар бу сафар гуруҳ босқичидан ортга қайтишганди. Иккала жамоа ҳам ўз гуруҳларида сўнги поғоналарни эгаллаган эди.

Франция 2002-йил.

Франция ҳам 2002-йилги жаҳон чемпионатига, амалдаги чемпион сифатида келган эди. Афсуски вазият умуман бошқача тус олди. Франсузлар ўз гуруҳида сўнги ўринда. Сенегал терма жамоаси Франсияни илк турда мағлуб этдилар. Энг қизиқ жиҳати шундаки, сенегалликлар сафида тўп сурган ўйинчиларнинг барчаси Франсия чемпионатида тўп сурувчи футболчилар бўлган. Франция эса қолган турларда ҳам мағлубиятга учраб, ўз уйларига равона бўлишган.

Жанубий Корея ярим финалда.

Ўша 2002-йилги Жанубий Корея ва Япония майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида яна бир сенсация бўлган. Жанубий Корея терма жамоасининг финал остонасига қадар етиб келшини ҳеч ким кутмаган эди. Жанубий Корея терма жамоаси бу йўлда Испанияни нимчорак финалда қолдириб, Италияни эса чорак финалда қолдириб кетганлар. Ярим финалда корейсларни Германия тўхтатиб қолган.

Греция Евро 2004 ғолиби

Греция Португалиядаги чемпионатда ўзининг илк чемпионликларини қўга киритди. Бу ютуқнинг сабабчиси, яна бир сенсацияга яқин турган Клаудио Раниеридир. Ўша турнирда Греция финалда мезбонларни Харистеаснинг голи эвазига мағлуб этади.

ЕЧЛ 2003-2004

Амалдаги чемпион Миланни тўхтатиш қийин эди. Милан чорак финалда Испаниянинг ўша пайтдаги олди клубларидан бири бўлган Депортивони ўз уйида қабул қилади ва йирик 4-1 ҳисобида ғалаба қозонади. Бу ўйинадан сўнг Миланнинг кейинги босқичга чиқиши аниқдек эди. Фақат Ла-коруниядаги ўйин умуман бошқача тус олади. Милан меҳмонда 4-0 ҳисобида мағлуниятга учрайди. Бу эса ҳақиқий сенсация эди.

Ҳудди шундай ҳолатга ярим финалда Реал ҳам тушиб қолди. Реал ўз майдонида Монакони қабул қилади ва 4-1 ҳисобида ғалаба қозонади. Жавоб ўйинида эса ҳақиқий спектакл бўлади. Монако 3-0 ҳисобида ғалаба қозонади. Энг қизиқ жиҳати шуки, Реал ўзига ошиқча деб билган Ф.Морентесни Монакога ижарага бериб юборганди. Морентес эса ярим финал қаҳрамонига айланди.

Милан – Ливерпул 2005-йилги ЕЧЛ финали

Милан ўтган йилги натижани унутиб финалга қадар етиб келди. Финалда ҳам Миланнинг ишлари жойида эди. Ўйиннинг илк дақиқасида Малдининг гўли ва 1-бўлимнинг ўзида Креспонинг дубли Миланни 3-0 ҳисобидаги ғалаба билан 1-бўлимни якунлади. 2-бўлимга Милан чемпионликни нишонлаш учун чиқгандек эди. 2-бўлимда Ливерпул жонланди ва 6 дақиқада 3 тўпни миланликлар дарвозасига жойлайди. Мана сизга ўйин. Ўйин давомида ҳисоб ўзгармайди ва пеналтилар сериясигача етиб боради. Пеналтилар сериясида Пирло ва Шевченконинг хатоси Миланни чемпионликдан маҳрум этади.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий