Франция полинезияси

Франция Полинезияси — Тинч океанинг шарқий қисмидаги Францияга тегишли ҳудуд ҳисобланади.

Расмий номланиши Франция Полинезияси
Мустақиллик куни Франция ерлари
Расмий тили француз ва таити
Пойтахти Папэете
Майдони 4,2 минг км.кв.
Сув сатҳидан юқорилиги 12 фоиз
Аҳоли сони (2005) 253 минг киши
Зичлига 1 км.кв. га 60 киши
Пул бирлиги Франк КФП (ХРFкод 953);
Интернет-домен .pf
Телефон коди +689
Соат миллари UTC-10

Картинки по запросу фото флаг французской полинезииГеографик жойлашуви.  Ўзига хос бўлган бу анклав (бирлашма) 118 та ороллар ва атолларни ўзига жамлаб, 5 та архипелагга: Ҳамжамият ороллари Астрал ороллари, Маркиз ороллари, Туамоту ва Мангарев оролларига бўлинади. Француз Полинезия ороллари ўз жойлашишига кўра вулқонли чўққилар намоён этади. Ороллар “баланд” ва “паст”га бўлинади. “Баланд” ороллар сув сатхидан 1,500 – 2,001 м баландликда жойлашган вулқонли асосга эга бўлган чўққилардан иборатдир. Француз Полинезиясининг энг юқори нуқтаси — Таити оролидаги Орохена (2,241 м) тоғи ҳисобланади. “Паст” ороллари коралл атоллардан иборат. Таитининг чуқур, кўклам водийлари қуюқ тропик ўрмонлар ва юмшоқ қирққулоклар билан қоплангандир. Қолган оролларнинг катта қисми унча катта бўлмаган коралл атоллардан ташкил топган. Иқлими юмшоқ ва тропик денгизли. Йил бўйи илиқ қуёшли ҳаво ушлаб турилади ўртача йиллик ҳарорат: -1-25° С даражани ташкил этади ва унча сезиларли даражада ўзгармайди. Ороллардан атолларга нисбатан ҳаво ҳарорати намли бўлади. Оролларда ҳаво ҳарорати икки фаслга қараб ажралади: илиқ ва нам фасл, ноябрь ойидан март ойига қадар ва қуруқ фасл май ойидан октябрь ойига қадар давом этади. Аммо бу фасллар ўртасида сезиларли фарқ бўлмайди.

Маъмурий тақсимлаииши. Маъмурий жиҳатдан мамлакат 5 та архипелаг: Маркиз ороллари, Туамоту, Тубуаи, Иль-дю-Вен ва Иль-Сусле-Венга бўлинган. Таити оролидаги Папэете шаҳри -маъмурий марказ ҳисобланади.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг этник таркиби: плинезияликлар 78% ни, этник французлар – 10 % ни ҳамда Хитой ва жануби-шарқий Осиё мамлакатларидан чиққан аҳоли — 12 % ни ташкил этади. Француз тили — оролларнинг расмий тили ҳисобланади. Дини: 55 % гача – кальвинистлар, 37 % – католиклар ва 3 % -индуистлар.

Сиёсий тизим. 1977 йилдан бошлаб Француз Полинезияси, Франция таркибидаги автоном худуд даражасига эгадир. Давлат бошлиғи — оролларда Олий комиссар томонидан таништирилган Франция Президенти саналади, Ҳудудий ҳокимият Президенти – Ҳукумат бошлиғи ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, Ҳудудий Кенгаш розилиги билан президент юмонидан тайинланади. Бирпалатали Худудий Кенгаш – Қонунчилик ҳокимияти ҳисобланади. Франциянинг бошқаруви фақатгина ҳуқуқий, молиявий ва мудофаа масалаларига оид.

Иқтисодиёти. Полинезия иқтисодиётининг асосини – чет-эл сайёҳларига хизмат кўрсатиш ва дур йиғиб олиш ташкил этади, Дурни экспорт қилиш, ғазнага келиб тушадиган валюта маблағларини 80 % ни ташкил этади. Фосфат ва кобальт ҳам қазиб олинади. Қишлоқ хўжалигида: какос ёнғоғи, ваниль, сабзавотлар ва мевалар етиштирилади. Балиқчилик кенг ривожланган. Экспорт учун: копра, ваниль, дур ва кобальт етказиб берилади. Импорт орқали: озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат моллари, қурилиш моллари ва ёқилғи олиб кирилади. Франция ва АҚШ асосий ташқи савдо ҳамкорлари ҳисобланади.

Тарихи. Хозирги полинезия ҳалқларининг аждодлари бўлган маохилар тахминан 2 000 йил аввал, Маркиз оролларида жойлашиши учун Самоа ва Тонгодан сузиб келишган. Маркиз ороллари 1595 йили илк европалик бўлган испан денгизчиси А.Менданье томонидан кашф этилган эди. ХIХ-асрнинг 40 йилларидан бошлаб Франция полинезия оролларини босиб ола бошлайди. 1885 йили ўзлаштирилган ороллар. “Океаниядаги Франция ерлари” мустамлакаси таркибига бирлаштирилади. 1958 йили мустамлака “денгиз орти ҳудуди” даражасини олиб “Франция Полинезияси” номини олади. 1977 йили Франция Губернатори лавозими — Олий комиссар лавозими билан алмаштирилди. 1996 йили Полинезия автономия ҳуқуқини қўлга киритди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий