Фойдасидан зарари кўп

Денгиз ҳавоси кўпчилик ўйлаганидек, инсон организми учун у қадар фойдали эмас. Швециянинг Лунд университети мутахассислари ана шундай фикрни илгари суришмоқда. Олимларнинг айтишича, уммон ҳавоси таркибида кемалар ҳаракати туфайли ажралиб чиққан заҳарли моддалар кўп учрайди. Мазкур масалага янада аниқлик киритиш мақсадида илмий доиралар вакиллари шифокорлар билан ҳамкорликда нафас йўллари касалликларига чалиниб, денгизга яқин жойлашган масканларда ҳордиқ чиқарган кишиларнинг тиббий таҳлилларини ўрганишди. Натижада ушбу беморларга бундай ҳудудлар ҳавосининг нафидан кўра зиёни кўпроқ теккани маълум бўлди.
Мутахассислар астма хасталиги ривожланиши юқори инсонларга денгиз ҳавосидан баҳра олиш учун кемалар қатнови кам жойларга боришни тавсия этишмоқда.

манбаа: http://xs.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий