Филлар хусусида

Қадим замонларда Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида филлар бўлганига ҳамма ҳам ишонавермайди.

Филлар шоҳ мол-хонасида боқилар, юк ташишда ишлатилар, байрам кунлари арк ёнида хартумини силкитиб, салом бериб турган. ХIII аср бошида биргина Самарқанднинг ўзида йигирматача ҳарбий фил бўлган. Бундан юз йил аввал Бухоро амири Москвага битта ёш филни совға қилгани ҳам маълум. ўшанда фил шамоллаб қолмасин, деб унинг оёқларига чарм этиклар кийдирилган. Уни Самарадан Волга дарёси орқали кемада элтганлар.

Олимларнинг аниқлашича, қадим замонларда Америкада, Европада, Монголияда ҳам баҳайбат филлар яшаган. Сибирда қор-музлар тагида кўмилиб қолган мамонтлар айни шу филлар наслидан бўлган.

Шимолий Кавказда, Ставропол шаҳри ёнида филнинг бир метрлик тисби топилган. Бундан юз минг йил илгари иқлим иссиқ бўлган-у, филлар шу ерларда ҳам ўтлаб юрган. Филлар ҳозир Африка қитьасида ва Осиёнинг жануби шарқидагина қолган.

Фил қадимдан юк ташиш воситаси сифатида ишлатилган. Ҳиндистон подшоларининг қўшинида минг, бир ярим минглаб филлар сақланган. Чунки бу баҳайбат махлуқ устига ўтириб олган жангчилар душмандан анча устунликка эга бўлишган, ҳатто улар отлиқ аскарларни мағлуб этишган. Фил тишидан турли зеб-зийнат буюмлари, зирак, маржон, қўғирчоқ, пичоқ, ҳайкаллар ясашади. Шунинг учун ҳам уни Африкада «оқ олтин» дейишади. Кўпинча тишини олиш мақсадида кўплаб филлар ўлдирилади. Қайси бир йиллари 50 минглаб фил қириб ташланган. Конго ҳавзасида 1890— 1950-йиллар мобайнида ярим миллион фил қирилгани ҳисобга олинган. 50 йил бурун Таиланддаги 100 мингдан ортиқ филдан эндиликда 4 мингтаси қолган, холос. Шу йўсинда миллионлаб фил қирилиб кетмоқда. Аҳвол шу тарзда давом этаверса, фил ҳам «Қизил китоб»нинг «хавфли» саҳифасига тушиб қолиши ҳеч гап эмас.

Маълумки, урғочи фил 22 ойгача бўғоз бўлиб, туққанидан кейин бир неча йилгача боласини эмизиб боқади. Саккиз-тўққиз ёшли гўдакнинг онасини «уялмасдан» эмганини кўрсангиз, ўзингизни кулгидан тўхтатолмайсиз. Ахир, бундай гўдакнинг бўйи икки метрга этган бўлади-да!

Филнинг сути сарғиш, қуюқ ва ширин. 10—15 яшар филгина ўзини эплай бошлайди. Она фил ўз арзандасига жуда меҳрибон, Боласини ўнқир-чўнқирга тушиб кетишдан, йиртқич ҳайвонлар ҳамласидан муҳофаза қилиб юради. Ҳатто узун шохни синдириб олиб, боласига яқинлашган қовоғари ва сўнани ҳам ҳайдайди.

Янги туғилган фил 80—100 килограмм келади. Олти ойлик бўлганда вазни 200 килограммга етса, уч-тўрт йилда икки тоннадан ошади. Ўлиб қолган Жиндов лақабли филнинг ўпкаси 100, жигари 80, юраги эса 20 килограмм тош босган. Ҳайвонот боғи шароитида энг узоқ яшаган машҳур Аҳмад лақабли филнинг (у 86 ёшли эди) тишлари 70 килограмм оғирликда эди.

Умуман, фил камдан кам хасталанади, ҳатто юқумли касалликлар ҳам унга хавфли эмас. Мабодо бирор сабаб билан бетоб бўлса, «сал» озиб — 500 килограммгача эт йўқотади, холос.

Филлар «меню»си жуда бой. Ўрмонда ўз ҳолича яшайдиган ёввойи филлар, асосан, пўстлоқ, шох, қамиш ва ўт-ўлан еб кун кечиради. Аммо гўшт емайди. Фил қоровул супургини (ўсимлик тури) жуда хуш кўради, ёғоч нарвонни худди бодроқдай карсиллатиб ейди.

Шоҳ саройидаги филларни ўзимизнинг мошкичирига ўхшаш кичири (ҳиндча «бўтқа») билан сийлаганлар.

Хуллас, Заҳириддин Бобирнинг таъбирича, «икки теванинг бўғузини бир фил ер». Томошабинлар, аксари болалар ҳайвонот боғидаги филга конфет, печений ва қуртлар беришадида, унинг хуш кўраётганидан қувонишади. Бироқ бунинг оқибатида сер-ишлаҳа ҳайвоннинг қорни оғриши, касал бўлиши, ҳатто ўлиб қолиши ҳам мумкин.

Ёввойи филлар овқат дардида 50—60 тадан пода бўлиб, ўрмон чеккасидаги қишлоқларга бостириб келган ҳоллар ҳам бўлади. Бундай вақтда даҳшатли «босқинчилар»га унча-мунча куч бас келолмайди. Улар чойзорлар, полизлар, жўхори поялари, кокос дарахтларини пайҳон қилади. Иморат ва чайлаларни ағдаради, одамларга ҳам раҳм қилмайди (битта хонаки фил учун кунига 30 кг пичан, 30 кг шолғом, 25 кг картошка, 10 кг сабзи, 8 кг нон, 7 кг сули, 5 кг карам, 1 кг қанд, жами 150 кг овқат керак).

Ана шундай аёвсиз ҳужум 1977-йил июл ойининг бошида Африка ғарбидаги нигерияликлар бошига тушган. Уларга оз эмас, кўп эмас, мингга яқин ёввойи фил ёпирилган.

Ҳар қандай ҳайвонда бўлганидек, филларнинг ҳам яхши-ёмони бор. Чунончи, кулранг, сал оқиш тусдагиси ювош бўлади. Шу вақтгача ҳеч ким оқ филни учратмаган. Зоология экспедицияларидан бири Африка марказидаги чангалзорларда бўйи 75 сантиметр, оғирлиги 60 килограммдан ошмайдиган митти филлар подасини топган.

Фил дарё ва кўлларда бемалол сузади, илиқ ёмғир ва селлардан роҳатланади. Юғон-йўғон танали дарахтларга суйкалиб қашинади. Кундузи, ҳаво қизиб кетгандагина қалин дарахтлар соясида дам олади. Умуман, кунига 50 километргача йўл босади. Филнинг кўзи кичкина ва хирароқ. У ҳамиша пастга, оёқ остига қараб юради.

Африка филлари осиёлик «қариндош»ларидан кескин фарқланади. Жуда ёввойи, бадфеъл, одамга камдан кам ўрганади. Гавдаси катта, бесўнақай, тишлари қаттиқ ва узун, салкам уч метр, вазни 80—90 килограмм келади. Эркагининг ҳам, урғочисининг ҳам тиши бўлади. Африка филларининг қулоғи катта, шалпайиб осилиб туради. Бу филлар камдан кам ётиб ухлайди. Тик турганича, дарахтга ёки катта тошга суяниб мизғийверади.

Осиё филлари, масалан, Ҳиндистон филлари эса анча ювош, одамга ўрганувчан, турли юмушларни бажараверади. Тиши 1—1,5 метрга этади. Урғочиларининг тиши мутлақо бўлмайди. Ҳиндистон фили ўзини чалқанча ташлаб, бемалол ухлайди.

Африка филлари нам ўрмонларда пода-пода бўлиб юради. Қўй подасининг бошида серка эчки бўлганидек, филлар подаси ҳам «карвон боши»си изидан юради. Филлар ўрмонда дарахтларни синдириб, шохларни эгиб, ўт ва буталарни топтаб кетади. Айниқса, ўрмонда қурғоқчилик кезлари филлар оч қолади, ожизлари ўлади, кучлилари қишлоқларга бостириб келади. Фил шунчалик бесўнақайлигига қарамай, одам кўзидан усталик билан яширинади. Баъзилари муғамбирликни ҳам ўрнига қўяди. Шундай ҳам бўлган: овчилар ўрмондан битта ёввойи филни тутиб, чирмаб кишанлаб, шаҳарга олиб келишаётганда у тўсатдан гурсиллаб чалқанчасига қулаган. Овчилар ҳарчанд овора бўлиб филни турғиза олишмаган. Улар филнинг устида ўтириб бирпас дам олгач, «ўлиб қолган» ўлжадан умидни узиб, занжирларни ечиб оладилар-да, қайтиб кетаверадилар. Шўрлик овчилар кўздан ғойиб бўлмасданоқ, айёр фил ўрнидан туриб, ўрмонга жўнаб қолган.

Фил терисининг қалинлиги икки-тўрт сантиметр келади. Баъзан унинг пешанасига узилган ўқ ҳам терисини тешолмай сапчиб кетади. Масалан, бир фил 25 та ўқдан кейингина овчиларга таслим бўлган.

Фил териси қалин ва қаттиқ бўлганидан, африкалик маҳаллий аҳоли ундан идиш-товоқ, қозон, чўмич ва бошқа нарсалар ясайди. Африкаликлар фил гўштини ҳам истеъмол қилишади. Айниқса, унинг хартуми, жигари, буйраги, болдири тансиқ ҳисобланади.

Ҳайвонлар «султони»нинг нозик жойи — кўзларининг ўртаси, юраги, қулоғининг ичи бўлганидан овчилар шу жойларини мўлжалга олишади. Яраланган филнинг даҳшатли овозидан ўрмон ларзага тушади. У бўкиради, пишқириб, овчига ҳамла қилади, хартумини илондай чаққон айлантириб дарахт танаси ёки ходаларни одамга улоқтиради. Одамга яқин келиб қолса, хартуми билан чунонам урадики… Ёввой фил душманини қулалиб кетгач, сал вақтда яна қайтади. Сўнгра аввал парчалайди, кейин бу етмагандек хартумига илиб олиб, ўзининг тишларига ураверади.                                                                  Умуман, фил яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам сира унутмнайди. Африкаликларнинг айтишича, улар жуда кек сақлайди. Баъзан филларнинг «норозилик намойиши» ҳам бўлиб тураркан. Бир куни Ҳиндистон шарқидаги почта поезди темирйўл ёқасида санғиб юрган фил боласини туртиб юборган. Бундан хабар топган филлар то «кичкинтой»нинг оғриғи босилгунча поезднинг йўлини тўсиб олишган. Табиат филга шунчалик ажойиб хартум ато этганки, у жуда сезгир искабтопар, кучли сув (Ҳирковчи «насос» ҳамда лаб вазифасини ўтайди. Хартумнинг қўл вазифасини ўташи ҳар қандай одамни ҳайратлантиради. Чунки бу қудратли қўл бир тонналик ходани ҳам хипчиндек ўйнатади.

Хартумининг учидаги иккита бармоқча кафт ва қўли лиисобланади. Хартуми ичидаги иккита «қувур»нинг бири нафас йўли, иккинчисида сув ичади. Бир сўз билан айтганда, хартуми ҳилан овқатланади, искайди, ишлайди, зарур бўлса, ўзини ҳимоя қилади.

Шунчалик қудратли ҳайвонни қўлга тушириш ҳам осон эмас, албатта. Фил овини ўз кўзи билан кўрган ўрта осиёлик сайёҳ Абдураззоқ Самарқандий (ХV асрда яшаган) шундай ҳикоя қилган: филлар сув ичгани борадиган йўлда чуқур қилиб чоҳ қазилиб, устидан хас-чўп билан енгилгина ёпиб қўйилган. Фил чоҳга ағдарилиб тушганда, унинг яқинига икки-уч кунгача ҳеч ким келмайди. Шундан кейин бир киши филга яқинлашиб, уни қаттиқ таёқ билан обдан савалайди. Ногоҳ бошқа бир киши келиб, «бемеҳр» одамнинг қўлидан таёқни тортиб олиб улоқтириб юборади ва филга бироз ўт ташлаб қайтиб кетади. Бу ҳийла бир неча кун такрорланади. Ниҳоят, алданган фил иккинчи кишига дўст бўлиб қолади. Шу одам филга яқинлаша бошлайди, у хуш кўрадиган мевалардан келтиради, силаб-сийпайди, қашлайди, кейин… фил тақдирга тан беради ва хонаки бўлиб қолади.

Ҳозир фил икки усул ёрдамида: ёки тузоққа илинтириб, ёхуд вақтинча ухлатадиган дорили ўқ отиб тутилади.

Ҳиндистонда ўрмон сўқмоқларини ўраб қопқонлар қурилади ва филлар унга ҳайдаб киритилади, кейин қўлга тушириш керак бўлганининг оёғига сиртмоқ ташланади, қолгани қўйиб юборилади.

Айтишларича, филлаҳанг ўз мозори болади, ўлиб қолган филни шериклари судраб, ўша қабристонга элтиб ташлайди. Бироқ бу хил қабристонни шу вақтгача ҳеч ким тополмаган. Филнинг ўз ажали билан ўлганини кўрган одам йўқ деса ҳам бўлади.

Бир араб овчиси филлар 100 йилгача яшаши, қариб қолган фил ўлиги ер юзида қолиб кетмаслиги учун базўр юриб, дарё бўйига келиши ва ўзини сувга ташлаб, ўша ерда ўлишини ҳикоя қилиб берганди. Хасталанган фил эса аксар ҳолларда ўз-ўзидан подадан ажралиб, бошқа томонга санғиб кетар, хилват жойни топиб, ётиб қолар экан.

Жанубий африкалик яна бир овчи шундай қизиқ воқеани кўрган: филлар подасининг йўлбошчиси ўлиб қолганда, барча филлар унинг жасадини ўраб олган, оёқ ва хартумлари билан ерни ўйиб, катта чуқурча — гўр қазиган. Сўнгра жасадни суриб тушириб, устига тупроқ ва шох-шаббалар босган.

Ҳозир ер юзида филлар камайиб кэтганлиги сабабли уни ўлдириш қатъиян ман этилган.

Ҳиндистонда филни хотий дейишади. Филбонлар уни жуда яхши парвариш қилишади, ювинтириб, ясантириб юришади. Қаншари ва хартумига чиройли гуллар осиб, устига попуклари ҳилпиллаб турган духоба чойшаб ёпишади. Филга кажава ҳам эгарланади. Фил устида ўтирган одам ўзини уй томида юргандай ёки дарахтга чиқиб олгандай ҳис қилади.

Филлар ўйинга тушади, пойга чопади, курашади. Ҳа-ҳа, ишонаверинг, Ҳиндистоннинг Жайпур шаҳрида фил миниб чавгон ҳам ўйнашади. Ўйинда ҳар филга иккитадан филбон миниб олиб, бири бошқаради, иккинчиси узун таёқ билан тўпни уради. Мабодо тўп филнинг оёқ остига тушиб қолса, ўйин бошқа тўпда давом эттирилиши турган гап. Фил уриштириш одати ҳам бор. Уришқоқ филлар бир-бирини каллалаб, тишлашади.

Шри-Ланкада ҳар йили фил пойгаси ўтказилади. Баҳайбат лиайвонлар соатига 20 километр тезликда чопганда ер ларзага келади. Ҳиндистон, Бирма, Шри-Ланка ва Ҳиндихитой мамлакатларида филлар одамларга жуда кўп фойда келтиради. Ҳар қанча юк бўлса, ташийди, деҳқончиликда ишлатилади, вагонларни тортади, юриб бўлмайдиган чакалакзорлардан одамни ўтказиб қўяди. Мазкур мамлакатлардаги филларни жонли техника деса ҳам бўлади. Чунки битта фил бир неча ўнлаб одамларнинг хизматини бажаради.

Вам может понравиться

Добавить комментарий