“Фан ва турмуш” тарихига бир назар

«Фан ва турмуш»— Ўзбекистон ФАнинг илмий-маърифий, оммабоп журнали. Тошкент шахрида 1 йилда 6 марта нашр қилинади. Дастлаб «Социалистик илм ва техника» (1933—35), «Социалистик фан ва турмуш» (1939—41) номлари билан чоп этилган.

Муайян сабаблар туфайли 1941-йил июлидан 1957 -йил февралгача нашр этилмаган. 1957-йилдан ҳозирги номда. Журналнинг қайта тикланишида Ўзбекистон ФА академиклари Ҳ. Абдуллаев, Т. Қори Ниёзий, журналист А. Ёқубовнинг хизмати катта. Журналга таниқли олимлар Отажон Ҳошим (1933-37), Т. ҚориНиёзий (1937, 1940-41, 1958-70), И. Исломов (1938-39), И. Муминов (1957), М. Урозбоев (1970—71), М. Ҳомидхонов (1972), Ё. Тўрақулов (1974-88), К. Зуфаров (1988—92), М. Шарифхўжаев (1992—2001)лар муҳаррирлик қилишган.
Ўтган даврларда журнал саҳифаларида илм-фаннинг барча соҳалари, уларнинг айрим тармоклари ривожи, жаҳондаги турли эл-элатлар ҳақида мунтазам равишда макрлалар чоп этилди. Ўзбекистонда фантаст ёзувчиларнинг шаклланишида журнал муҳарририяти ҳузуридаги «Фантаст ёзувчилар мактаби»нинг хиссаси катта бўлди (Ҳ. Шайхов, М. Маҳмудов, С. Абдуллаева, Ғ. Жаҳонгиров, X. Дустмуҳамедов, О. Муминов, Р. Обидов ва бошқалар).
Ўзбекистон мустақиллиги йилларида журнал мамлакат халқи, айниқса, ёш авлод қалби ва тафаккурида миллий ғоя, миллий мафкура ва умумбашарий қадриятларга, демократик тамойилларга ҳамда фаннинг сунгги ютуқларига асосланган замонавий дунёқарашни шакллантиришга, халқимизни юксак маънавиятли, маърифатли этиш йўлида жаҳон кашфиётларини, ўзбек олимларининг хорижий мамлакатлар илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорлиги натижаларини кенг тарғиб қилишга, буюк мутафаккирларимиз ҳаёти ва фаолияти хамда илмий меросидан халқимизнинг баҳраманд бўлишига алоҳида эътибор бериб келмоқда. 2003-йилдан журналда мақолалар ўзбек ва рус тилларида чоп этилмоқда.

Вам может понравиться

Добавить комментарий