Фаланга пиёда аскарлари

Фаланга – (юн. phalanx) — Юнонистонда оғир қуролли пиёда аскар (гоплит) ларнинг жипс сафга тизилган кўп қаторли жанговар тартиби.

Фалангада аскарлар орасидаги масофа 0,5—1 м ни ташкил этган. Фаланга, асосан, 8—16 (баъзан 25) катордан иборат бўлиб, сафда турган 1000 жангчи 500—1000 м.гача фронтга чўзилган. Фаланга Троя урушигача маълум бўлсада, бироқ, у милоддан аввал 6-асрга келиб тўла шаклланади.

 Картинки по запросу фото солдаты Фаланга   Картинки по запросу фото солдаты Фаланга Македониялик Филипп II Фаланга таркибига муайян ўзгаришлар киритади, уни суворийлар билан мустаҳкамлайди. Македония катта Фалангаси 16384 гоплитлар, 8192 пелтастлар ва 4096 отлиқ аскарлардан ташкил қилинган. Фаланганинг лохос (16 гоплитлардан иборат бир қатор), синтагма (16 лохослар) ва кичик Фаланга (16 синтагма)дан иборат бўлинмалари тузилган. Фаланга сафи (жанговар тартиби) квадрат, омбир ҳамда ўйиқ кўринишида бўлган.

Картинки по запросу фото солдаты Фаланга  Картинки по запросу фото солдаты Фаланга  Картинки по запросу фото солдаты Фаланга

Фаланга, асосан, узун найзалар ёрдамида рўпарадан қақшатқич зарба бериш учун мўлжалланган. Фаланганинг жанггоҳда манёвр қилиш имконияти нисбатан чекланган. Ҳаракат пайтида  Фаланганинг сафи тез бузилиб кетар эди. Фаланга Қадимий Римда (милоддае аввал 4-аср охири) манипула (легион бўлинмаси) сафи жорий қилингунга қадар қўлланилган.

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий