Фагот — пуфламатилчали мусиқа чолғу асбоби

Фагот (итал. fagotto — тугун, боғлам) — пуфламатилчали мусиқа чолғу асбоби.

Тахминан 1530-йилларда бомбарда (тилчали ёғоч пуфлама соз) асосида ихтиро қилинган. Заранг ёғочидан ясалади, қўш тилчали.


Цилиндрконуссимон 2 асосий (катта ва кичик) ва уларни ўзаро боғловчи қўшимча канали мавжуд. Ҳозирги Фаготда чалғич тешиклари 25—30 та бўлиб, 5—6 таси бармоқ билан, қолганлари клапанлар билан беркитилади.

Ўзига хос тембри, кенг техник имкониятлари туфайли асосий якканавоз, ансамбль ва оркестр созлари қаторидан ўрин олган. Контрафагот тури ҳам бор. Ўзбекистон давлат консерваторияси, айрим мусиқа лицей ва коллежларида Фагот синфлари мавжуд.

манбааmegadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий