Учар аппаратлари тарихи

Учиш ҳақидаги орзулар, инсониятнинг қадим замонлардан бери қиладиган орзуси. Буни юнон афсоналарида кўришимиз мумкин.

Ҳаво шарлари

Қадим даврда инсонларнинг қуш каби учиши ҳақида кўплаб афсоналар ва ҳикоялар ёзилган. Биринчи бўлиб ҳавога кўтарилган кишилар ака-ука Монголфе: Жозеф (1740 -1810) ва Жак (1745 -1799) ҳисобланади. Улар иссиқ ҳаво совуқ ҳавога нисбатан енгил бўлишини кашф этдилар. Шундай экан, ҳаво шарини бундай ҳаво билан тўлдирса бўладику? Биринчи бўлиб бу ҳаво шарида синов учун хўроз ва ўрдак осмонга кўтарилиб, атиги 8 минут туришди. Бундан кейин эса 1783-йилнинг 21 ноябр куни улар ўзлари ясаган ҳаво шарида Париж устида ҳавога кўтарилдилар.

1875-йилда профессор Жак Шарл водород билан тўлдирилган ҳаво шарини яратди. Чунки водород гази иссиқ ҳаводан кўра енгил ҳисобланади. Икки француз Блоншар ва Жефри унда худди шу йили Ла Манш орқали учиб ўтдилар. Ҳаво шарларини бир қанча камчиликлари бор эди: уларни бошқариш қийин эди, бу ҳаво шарлари осмонга шу қадар баланд кўтариларди-ки, ундаги одамнинг нафас олиши оғирлашар эди. 1852-йилда франсиялик Анри Жиффар биринчи ҳаво кемасини ясади. Унинг узунлиги 44 метр бўлган. У ҳам аслида ҳаво шари эди, лекин ихтирочи Анри Жиффар унга урчуқсимон (чўзинчоқ) шакл берди, унинг осма майдончасига эса парракли буғ машинасини ўрнатди. Уни Дирижабл деб номлади.


Худди шу даврдан бошлаб ҳаво шарини мустақил бошқара олиниши таъминланди, авваллари эса ҳаво шарлари ҳаво ихтиёрида ҳаракатланарди. Дирижабл- франсузча сўз бўлиб, Бошқарилувчи деган маънони билдиради. Энг катта дирижабл 1898-йилда немис ихтирочиси Фердинанд Сеппеллин (1838-1917) томонидан яратилган. Унинг дирижабли транспорт вазифасини бажарган. Бу дирижабллар Европа шаҳарлари бўйлаб мунтазам ҳаво сафарларига чиқа бошлади. Бироқ дирижабл даври кўп ўтмай тугади. бунга сабаб, 1937-йилдаги энг катта дирижаблнинг осмонда портлаши натижасида 35 кишининг ҳалок бўлиши эди. Бундан ташқари, баҳайбат ва бесўнақай бу аппарат анча суст ҳаракатланар, ва турган гапки аэропланлар билан рақобатлаша олмас эди.

Самолёт қачон яратилган ?

Ҳавога кўтарила оладиган учиш аппарати яратиш ғояси кўп асрлар аввал туғилган. Қанотлар ёрдамида учиш режасини илк бор Леонардо да Винчи тузган эди. Леонардо да Винчи қушларнинг қанот қоқишини диққат билан кузатиб, қушларнинг учишига асосланган делтопланни ясайди. Бироқ бу делтоплан мукаммал эмас эди. Леонардо да Винчининг шогирди унинг делтопланида учишга ҳаракат қилди, аммо баландликда йиқилиб қаттиқ жароҳатланади. Яна бир учиш аппаратини 1660-йилда Роберт Гук қуришга уриниб кўрди. Бироқ, унинг аппаратида учиш хатарли бўлгани учун ҳеч ким уни текширишга журъат этолмади. 1842- йилда Хенсон исмли инглис киши буғ машинаси ёрдамида учадиган аппарат яратишга уринди, бироқ унинг аппарати анча оғир бо�лгани учун уча олмади. 1870-йилга келиб Жорж Кейли самалёт қуришга имкон берувчи парракнинг назарий ҳисоб-китобини таклиф этди. Унинг фикрларига асослаб рус денгиз муҳандиси А. Ф. Можайский биринчи тайёра (самалёт)ни яратиб; унда парвоз қилди. Бу воқеа 1882- йилнинг ёзида рўй берди. Тўғри, бу парвоз атиги бир неча лаҳза давом этди. 1897 йилда немис конструктори Адден яратган “Авион” деб аталган учиш апарати билан ҳам худди шундай ҳол рўй берди.


Орадан олти йил ўтиб ака-ука Орвилл ва Уилбур Райтлар жуда энгил бўлган двигателни ясаб уни ўзлари ясаган “флаер-1” самалётига ўрнатди ва 1903-йил 17-декабр куни осмонга кўтарилди. Ўша куннинг ўзида улар осмонга 4 марта парвоз қилишди. Унинг парраги бензин двигатели ёрдамида айланар эди, Улар 1905-йилда яна бир самалёт- “флаер-3” ни яратишди. Бу аппарат 12 секундда 50 метр масофани учиб ўтди. 1909- йилда эса улар соатига 60 километр тезлик билан юрадиган самалётни яратишди. Худди шу моделдан бошлаб Америка ва Европада самалётсозлик бошланди. Яна шу нарса диққатга сазоворки: 1909-йилда АҚШ ҳарбийлари ака -ука Райтларнинг бу ихтиросини юқори баҳолаб, шу самалётни ҳарбий вариантини ясашни буюртма беришган.

Самолёт қандай қилиб учади?

XVIII асрдаёқ швейцариялик физик олим Даниел Бернулли газ оқимининг тезлиги оқим кенглиги билан боғлиқ эканлигини кашф этган эди. Кейинчалик бу қонун унинг номи билан аталди. Самалётнинг учиши ҳам шу қонунга асослангандир. Самалётнинг қаноти шундай ясалганки, ҳаво унинг юқри қисмига нисбатан тагидан тезроқ оқиб ўтади. Шу сабабдан қанотнинг пастки қисмидаги ҳаво босими ортиши натижасида кўтарилиш кучи пайдо бўлиб самалётни юқорига кўтаради. Самалёт қанотларининг кўндаланг кесимини кузацак унинг худди қушлар қанотининг кўндаланг кесимига ўхшашлигини сезиш мумкин.


Оғир самалётни юқорига кўтарилиши учун унинг қаноти мусраҳкам бўлиши зарур. Қанотларнинг шакли ҳам шамол қаршилигини енгиш учун мослаб ясалган. Шунинг учун тез учар самалётларнинг қанотини гўё учбурчаксимон бўлади. Кейинчалик, самалётсозлик ривожланиб самалётларнинг тезлигини ошириш учун найзасимон ўзгариб турадиган қанот ихтиро қилинган. Тезлик ошган сайин қанот тобора қия нишабдор шаклга киради. Самалётнинг учиш қоида ва қонунларини ўрганувч фан бу Аэродинамика фани.

Вертолётни ким ихтиро қилган ?

Инсонни осмонга кўтара олувчи қурилма яратиш қадимги кўплаб олимларни диққатини тортган. Шулардан бири Леонардо да Винчи бўлиб, у 1500-йилда улкан винт лойиҳасини чизиб қолдирган. У вертолёт қуришга урниб кўрмаган, чунки ўша даврда мотор ҳам бўлмаган. 1793-йилда Франсияда “хитойча пилдироқ” деб номланган ўйинчоқ пайдо бўлди. Ҳозиргача унинг ихтирочиси номаълум.

1796 -йилда Жон Кейли буғ двигатели билан ҳаракетланувчи вертолётни ясади. Бу вертолётнинг етарлича кўтарилиш кучи бўлмагани боис уча олмади. Шундан кейин кўп вақт давомида одамлар вертолёт ясаш билан шуғулланди. Дунёга келган вартолётлардан баъзилари фантастиc даражада мураккаб, бошқа бирлари еса соддагина қурилган эди. Лекин улардан жуда оз қисми уча олди. Улар учгандаям фақат ўз оғирлигини кўтара олган. Энг муҳим муаммо шуки, кучли, аммо енгил двигател йўқ эди. Бундай двигател биринчи жаҳон уруши пайтларида яратилди. Бундай двигател вертолётни осмонга кўтарилишига шароит яратди. 1909 ва 1910-йилларда Игор Сикорский иккита вертолёт ясади. Улардан бири ердан фақат ўзининг оғирлигини кўтара олган, холос. 1917-йилнинг охирида австро-венгриялик икки офицер боғланма кузатиш аэростатини алмаштирувчи вертолётни ясадилар. Бу вертолёт баландликка бир неча марта парвоз қилди, бироқ у эркин бурилиб- қайрилолмас эди. Вертолётни такомиллаштириш устида бир неча мамлакатларда иш олиб борилди. Лекин бирортаси ҳам машина конструкторлар умидини оқламади. 1936-йилда Германиядан Фокке-вулф компаниясида вертолётнинг муваффақиятли қурилмаси яратилди, деган хабар тарқатилди. 1937-йилда бу вертолёт мамлакат устидан 335 метр баландликда 70мил/соат тезликда учиб ўтди. АҚШга эмигрант бўлиб броган рус муҳандиси Игор Сикорски (1889-1972) 1940-йилда ўзининг биринчи ҳаракатчан вертолётини намойиш этди. Бу вертолётни “ЙС-300” деб номлади. Бу вертолёт АҚШ армияси томонидан ҳарбий техник қурол сифатида қабул қилинди.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий