Урушда йўқолган аскар

1945 йил йўқолган япон аскари Ичиносе Увану Украина қишлоқларидан бирида топилди.

Император армиясининг аскари бўлган Уванони қариндошлари Иккинчи жахон урушида халок бўлган, деб ўйлашган. Энди у ватанига қайтди. Уруш тугаши арафасида Уванўсовет армияси томонидан асирга олинган ва Сахалинда қолиб кетган. Кейин асирликдан қочган ва Тинч океанидаги оролларда яшириниб юрган. 1965 йилда Украина худудига муқим ўрнашиб, Житомирнинг хуторларидан бирида яшай бошлаган.

Хуторда Уванўоила қурган ва уч фарзанд кўрган. Ўтган 60 йил мобайнида у бирорта ҳам хужжатсиз яшаган ва Япониядаги қариндошлари билан боғланишга ҳаракат ҳам қилмаган. Шунинг учун уни Японияда ўлганлар қаторига кушиб қўйишган экан. Аммо 83 ёшга кирган Уванў ўлими олдидан қариндошларини излаб топишга қарор қилди. У Япониянинг Украинадаги элчихонасига сўровнома ёзиб, паспорт билан боғлик муаммоларни хал этиш ва ватанига қайтишига ёрдам беришни илтимос қилган. Япония ва Украина хукуматлари унинг илтимосини инобатга олиб, ёрдам беришган. Маълумотларга қараганда, хозирда собиқ СССР худудида 400 га яқин собиқ япон асирлари яшамоқда. Улардан 40 нафаригина аниқланган холос.

Вам может понравиться

Добавить комментарий