Улкан ёнғоқ ороли

Ҳинд океанида, Мадагаскар оролининг шимоли шарқий томонида жойлашган Сейшал ороллари кўндаланг кесими 35 сантиметр, узунлиги 50 сантиметр, айланаси бир метр келадиган баҳайбат ёнғоғи билан дунёга машҳурдир.

Тропик иқлимли бу оролда сейшал палмаси, кокос палмаси, кофе, какао ва пахта каби иссиқсевар ўсимликлар етиштирилади.

Сейшал палмаси ноёб ўсимликдир. Сейшал палмасининг танаси тўғри бўлиб, баландлиги 25—30 метр, диаметри 30 сан-тиметрга боради. Барглари елпиғичсимон, узунлиги 3—4 метр.

Бу дарахт 30 ёшга этгач гуллайди. Меваси — ёнғоғи 10 йилда этилиб пишади, ёнғоғининг пўсти кўкимтир зайтун рангида бўлади. Бир дона ёнғоғининг оғирлиги 10—15, айримлариники 25 килограммгача боради.

Ўтмишда сейшал ёнғоғи бахт рамзи ҳисобланган. Бахт ва даромадни қўлга киритиш мақсадида бир дона сейшал ёнғоғини қимматбаҳо буюмларга, ҳатто бир кема молга алмашиб олган кишилар ҳам бўлган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий