Улкан танга

Тинч океанидаги Маржой ороллари гуруҳига кирувчи Ян оролининг аҳолиси дунёда энг оғир ва улкан пуллардан фойдаланадилар.

Бу улкан танга биздаги ўртаси тешилган тегирмон тошига ўхшайди, диаметри беш метргача етади.

Танга оҳактош жинсларининг араганит минералидан ишланиб, уни бир неча 100 километр наридаги Палау оролидан олиб келинади.

Танганинг қиймати унинг диаметрининг катталигига ва қанчалик юпқалигига боғлиқ. Улар бир жойдан иккинчи жойга кўчирилмайдилар, балки бир кишидан иккинчи кишига ўтказиб қўйилаберади. Агар кимдир бирор нарса сотмоқчи бўлса, олувчининг тош пулини яхшилаб кўриб чиқади ва битим амалга ошса, ўзининг белгиси билан тангани тамғалайди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий