Уйингизда бўлиши керак бўлган 10 та фойдали маҳсулот

Агар соғлом бўлишни истасангиз, унда уйингизда ҳар доим бўлиши керак бўлган ўнта маҳсулотни эътиборга олиб қўйинг.

1. Асал. У иммунитетни мустаҳкамлайди ва энг яхши қувват манбаи ҳисобланади. Уйда асал турганида қанд ҳақида эсламайсиз!

Уйингизда бўлиши керак бўлган 10 та фойдали маҳсулот

2. Бананлар. Уларда калий моддаси жуда кўп бўлиб, ушбу модда мушаклар кучли бўлишига ёрдам беради. Бундан ташқари, банан юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади ва инсультлар хавфини камайтиради.

Уйингизда бўлиши керак бўлган 10 та фойдали маҳсулот

3. Геркулес (сули ёрмаси). Томирларни тозалайди ҳамда ошқозон ва ичак касалликларини даволайди. Сули ёрмаси таркибида секин ҳазм бўлувчи фойдали углеводлар бор.

Уйингизда бўлиши керак бўлган 10 та фойдали маҳсулот

4. Исмалоқ. Унда оқсил, А, C ва K витаминлари, антиоксидантлар ва мушак массасини оширувчи темир моддаси бор.

Уйингизда бўлиши керак бўлган 10 та фойдали маҳсулот

5. Зайтун ёғи. Унда А ва K витаминларини ўзлаштириш жараёнида қатнашадиган E витамини кўп миқдорда мавжуд. Ушбу ёғ организмни ёшартиришга кўмаклашади ва холестерин миқдорини камайтиради.

Уйингизда бўлиши керак бўлган 10 та фойдали маҳсулот

6. Олмалар. Уларда C витамини апельсиндагидан ҳам кўпроқ. бу мева саратон ҳужайралари ўсишини секинлаштиради ва ўпка, юрак ҳамда овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини яхшилайди.

Уйингизда бўлиши керак бўлган 10 та фойдали маҳсулот

7. Йогурт. Унда кўп миқдорда кальций моддаси ва иммунитетни ошириб, овқат ҳазм бўлишини яхшилайдиган пробиотиклар бор. Ҳеч қандай қўшимчаларсиз табиий йогурт иш куни авжига чиққан пайтда тамадди қилиб олиш учун ажойиб маҳсулот.

Уйингизда бўлиши керак бўлган 10 та фойдали маҳсулот

8. Лосось балиғи. Унда кўп миқдорда омега-3 ёғлари мавжуд бўлиб, улар холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради ва саратондан ҳимоя қилади. Шунингдек, лосось балиғи сочларнинг ҳолатини яхшилайди ва депрессияни енгишга ёрдам беради.

Уйингизда бўлиши керак бўлган 10 та фойдали маҳсулот

9. Сабзи. Ушбу сабзавот таркибида кўриш қобилиятини яхшилайдиган ва онкологик касалликлар хавфини камайтирадиган бета-каротин моддаси жуда кўп. Сабзи яхшироқ ўзлаштирилиши учун уни сметана ёки кунгабоқар ёғи билан тановул қилинг.

Уйингизда бўлиши керак бўлган 10 та фойдали маҳсулот

10. Черника. Бу реза мева организмдаги кексайиш жараёнларини секинлаштиради ва кўриш қобилиятини яхшилайди. бундан ташқари, черника паришонхотирликнинг олдини олади.

Уйингизда бўлиши керак бўлган 10 та фойдали маҳсулот

Вам может понравиться

Добавить комментарий