Тўла масхара

Тўла масхара (1842-йил Бухоро яқинидаги Демун қишлоғи —1916) — халқ масхарабози. Масхарабозликни Сайфулло масхара (1797—1867-йил)дан ўрганган. Музаффархон саройида театр труппасининг раҳбари этиб тайинланган. Труппага Жўра масхара, Эргаш масхара, Мурод сиёҳ, Саъди масхара, Абдурауф оқсоқол, Холиқ масхара, Абдурасул корфармон, Саид мирзабоши, Калли Аббос, Ҳамро гармон, Ота Ашраф мавриги, Уста Қудрат, Шариф бозингар, Эгамберди чўпбоз каби 20 га яқин санъаткор уюшган. Улар чинакам бадиҳагўй, ҳар томонлама етук санъаткорлар, сўз усталари бўлганлар.
Бу, ўз навбатида, Тўла масхарага мусиқа ва рақс бн йўғрилган спектакллар яратиш имконини берган. У ўз труппаси бн халқ орасида кенг Tapкалган майда муқаллид ва тақлидлар асосида «Қозибозлик», «Полвонбозлик», «Сартарошлик», «Нишолдабозлик» каби йирик пьесаспектакллар яратади. Тўла масхара иқтидорли санъаткор, кенг диапазонли актёр, хушовоз хонанда, яхшигина созанда, таъсирли нутқ эгаси бўлган. Шу сабаб у муқаллидда ҳам, ҳажвийсатирик томошаларда ҳам муваффақият қозонган. Тўла масхара анъаналарини ўғли Мулла Гадой (1892—1963-йиллар), шогирди Сафар масхара Абдуллаев (1899—1962) кабилар давом эттирди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий