Тошкент кўчаларида давлат рақам белгиси TAJRIBA бўлган Lacetti ҳаракатланмоқда

Foto: Facebook / “Voditeli Tashkenta”

Фойдаланувчилар томонидан қолдирилган хабарга кўра, GM Uzbekistan компанияси Тошкент кўчаларида газ баллон ускунаси ўрнатилган, газда ҳаракатланувчи Lacetti автомобилларини синовдан ўтказаётган бўлиши мумкин.

Қайд этишларича, General Motors талаблари бўйича, ишлаб чиқарилаётган автомобилларда муҳандислик ўзгаришлари юз берса, синов-тажриба автомобили турли шароитдаги 20 минг километр йўлни TAJRIBA, TEST, TEST CAR каби белги билан босиб ўтади.

Фойдаланувчилардан бири сурат Андижон вилоятида олинганини таъкидлаб, «бу тажриба машиналарига Андижондан ташқарига рухсат йўқ» эканлигини қайд этиб ўтган. Бироқ бошқа фойдаланувчилар сурат Тошкентда олинганини, ўрни келганда, алоҳида суратлар билан ҳам асослашга ҳаракат қилган.

Foto: Facebook / “Voditeli Tashkenta”

Аввалроқ, GM Uzbekistan компанияси 2015 йил октябридан газ баллон ускуналари билан жиҳозланган Lacetti русумидаги автомобилларни ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилган эди.

daryo.uz xabari

Вам может понравиться

Добавить комментарий