Тошкентдаги автобуслар ҳаракатини мобиль дастур воситасида кузатиш мумкин бўлди

Тошкент шаҳар жамоат транспорти йўловчиларида шаҳар автобуслари ҳаракатини смартфонлар воситасида кузатиш имкони пайдо бўлди.

«Газета.uz» хабарига кўра, VIA.UZ мобиль дастури (iOS учун, Android учун) ёрдамида керакли автобуснинг тегишли бекатга келиш вақтини билиш, автобуслар ҳаракати жадвали билан танишиш ва ҳатто транспорт воситасининг харитадаги ҳаракатини кузатиш мумкин.

Дастур керакли автобусни йўналиш рақами, бекат ёки фойдаланувчи турган жой бўйича аниқлаш имконини беради. Қулайлик мақсадида аниқ бир бекатларни кўрсатган ҳолда шахсий йўналишлар рўйхатини тузиш мумкин.

Ҳозирги вақтда мобиль дастурда 20 га яқин автобус йўналишлари (№№ 1, 11, 13, 14, 16, 29, 31, 33, 60, 67, 87, 88, 95, 98, 121, 122, 141, 144 ва 147) бўйича ахборот мавжуд эмас.

Мобиль дастур VIA-TASHKENT компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Тез орада VIA.UZ сайти ишга тушади, унда ҳам шаҳар жамоат транспорти ҳаракатини кузатиш мумкин бўлади.

манбаа: http://uz24.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий