Тонго

Тонго Қироллиги — Тинч океаннинг жануби-ғарбий қисмидаги мамлакат бўлиб, майда давлатлар қаторига киради.

Расмий номланиши Тонго қироллиги
Мустақиллик куни 1970 йил 4 июнь (Буюк Британия мустамлакаси бўлган)
Расмий тили Инглиз ва тонго
Пойтахти Нукуалофа
Йирик шаҳарлари Нукуалофа
Бошқарув шакли Конституцион монархия
Майдони 747.км.кв. (дунёда 186-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги 4 фоиз
Аҳоли сони (2005) 101,98 минг киши (дунёда 194-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 136,5 киши
Пул бирлиги Паанга (ТОР код 776)
Интернет-домен .tо
Телефон коди +676
Соат миллари UTC+13

Картинки по запросу фото тонго флаг

Географик жойлашуви. Ўз таркибига: Вавау, Хаапай, Тонгатапу (Тонгатабу) ва алоҳида ороллардан (ҳаммаси бўлиб тахминан 150 та) ташкил топган 3 гуруҳ оролларни жамлаган. Тонго оролларининг икки ёнма-ён чизиклари, меридионал чўзилган сув ости тоғи устида жойлашган. Иқлими денгизли тропик; иссиқроқ ва нам фасли декабрь ойидан апрель ойига, янада салқин ва қуруқ фасли эса май ва ноябрь ойларига тўғри қелади. Февраль ойида ўртача ҳаво ҳарорати 26,1 С ни август ойида эса 20,3 С ни ташкил этади. Дарёлар фақат Эуа ва Ниуатопутапу оролларида жойлашгандир. Ороллари қуюқ тропик ўрмонлар билан қопланган бўлиб, уларнинг асосий қисми вулқонли асосга эга бўлган оролларда жойлашган, Хайвонот олами жудаям камбағал бўлиб, қушларнинг тахминан 30 га яқин тури бор. Табиатда илон ва калтакесаклар жудаям кўп. Шуниигдек балиқ, денгиз тошбақаси ва малюскаларнинг тури жуда ҳам кўп.

Маъмурий тақсимланиши. Маъмурий ҳудудий жиҳатдан 5 та округга бўлинади.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг этник таркибининг 98 % ни полинезиялик тонго ҳалқи ташкил этади. Расмий тили — инглиз ва тонго тили ҳисобланади. Диндорларнинг асосий қисмини— христиан, методистлар (70 %), католиклар (16 %), мармонлар (9 %) ва протестант йўналишини давомчилари ташкил этади.

Тонго қироли

Сиёсий тизим. Тонго — Океаниядаги монархия шаклини сақлаб қолган ягона давлат ҳисобланади. Унинг илк кўринишлари ян.эр.авв. I минг йилликқа бориб тақалади. Давлат бошлиги — Қирол ҳисобланади. Кейинчалик ўзгартиришлар киритилган 1875 йилда асос солинган Конституцияга ҳамон амал қилинмокда. Қирол ёнида Шахсий маслаҳат кенгаши фаолият юритади. Бирпалатали Қонунчилик ассамблеяси — Қонунчилик ҳокимиятини ташкил этади. Ижроия ҳокимияти Қирол ва Вазирлар маҳкамаси томонидан амалга оширилади. Аъзолари Қирол томонидан тайинланадиган Олий суд ва Апелляцион суд  сифатида фаолият юритувчи, Олий суд раиси иштирокидаги Шахсий маслаҳат кенгаши — Юқори суд органлари ҳисобланади. Тонго Қироллиги қуролли кучлари ўз таркибига; денгиз пиёда аскарлари, сарой гвардияси, ҳарбий-денгиз кучлари ва полицияни олган. Мамлакатда кўппартиявийлик тизими жорий этилган.

Иқтисодиёти. Тонго — аграр мамлакат ҳисобланади. Чорвачилик, паррандачилик, қишлоқ хўжалик хом-ашёсини териб қайта ишлаш, ўрмон маҳсулотларидан ёғоч олиш ривожланган. Оролларда йирик шохли молларни, чўчқа, эчки ва уй паррандаларини кўпайтириш билан шуғулланилади. Нефт конларини топиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Туризм жадал суръатларда ривожланмоқда. Экспорт учун: копра, банан, какос мойи, ванил, балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари, асосан Янги Зеландия ва Австралияга етказиб берилади. Импорт орқали: техника ва транспорт воситалари, ёқилғи, кимё моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари (шакар, чой, қаҳва ва ҳ.к.) олиб кирилади. Асосий савдо ҳамкорлари: Янги Зеландия, Буюк Британия ва Австралия мамлакатлари саналади.

Тарихи. V аср охири ва VI аср бошларида – Тонго ороллари полинезияликлар билан тўлиб кетган эди. Европаликлар томонидан Тонго оролларини кашф этилиши, XVII асрларга тўғри қелади. Шу асрда голландиялик сузувчилар Виллем Шоутен ва Джекоб Ле Мэр Ниуатопутапу оролига (1616 й.) лангар ташлашган, Абель Тасман эса архипелагнинг жанубий ороллари орқали (1643 й) сузиб ўтган. 1773, 1774 ва 1777 йиллари бу оролларга Джеймс Кук қадам босиб, ҳозирги кунда Тонгонинг деярли туристик номи бўлиб қолган, “Дружба ороллари” деб номлайди. XVIII аср охири ва XIX асрнинг бошларида бу ерда илк Европалик миссионерлар пайдо бўлади. 18 май 1900 йили Тонго Буюк Британия билан бирга “дўстлик битимини” имзолайди ва расмий жиҳатдан, Фиджи оролида истиқомат қилган Бош комиссарнинг қўл остидаги, Британиянинг ғарбий Тинч океани худудларидан бирига айланади. Шунга қарамай мамлакат ўз суверенитетини ҳеч қачон йўқотмай, ташқи ва ички масалаларни ҳал қилишда кенг ваколатларга эга бўлиб келган. 1970 йил 4 июнь куни Тонго буткул мустақилликни қўлга киритиб, суверен давлат сифатида БМТ таркибига киради. Тонго Қироллиги – Жанубий Тинч океан форуми ва Жанубий Тинч океан комиссиясига, 1999 йилдан бошлаб эса – БМТ аъзоси саналади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий