“Титаник”нинг юз йиллик печенеси 23 минг долларга сотилди

1912-йилда чўкиб кетган “Титаник” кемасининг қутқарув қайиғидан топилган печене 23 минг долларга сотилди, деб хабар беради Thе Миrrоr.

Печене Англиядаги Devаyzesdа, Henry Аldridge & Сon кимошди савдосида сотилди. Харидор грециялик коллексионер бўлиб, унинг исми ошкор этилмади. Нашрнинг маълум қилишича, чўкиб кетган кемага тегишли крекер тарихдаги энг қиммат печене бўлди.

Охирги юз йил давомида Спиллерс анд Бакерс компаниясининг Пилот маркали печенеси сувенир сифатида сақлаб келинган. Уни “Карпатия” кемасининг йўловчиси Жеймс Фенвик сақлаб қўйган. Ушбу кема экипажи “Титаник” чўкиб кетгандан сўнг, тирик қолганларга ёрдам бериш учун етиб келган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Титаник” кемасининг биринчи классидаги йўловчилар овқатланган ресторан менюси кимошди савдосида 60 минг фунт стерлинг (96,5 минг АҚШ доллари) га сотилган эди.

манбаа: http://shejot.com/

Вам может понравиться

Добавить комментарий