Телеграм мессенджери ҳақида фактлар

Телеграм – асосан смартфонлар учун мўлжалланган, ҳар хил типдаги файллар ва хабарларни алмашиниш мақсадида яратилган мессенджер ҳисобланади. Фойдаланувчилар телефон номерлари орқали рўйхатдан ўтишади. Ҳозирги кунда бу мессенджер жуда машҳур ҳисобланади, шунинг учун мақолада айнан шу мессенджер ҳақида ёзиб ўтаман. Телеграмга оид қуйидаги фактлар мавжуд: – мессенджер асосчилари ака-ука Дуровлар ҳисобланишади; – Телеграм IOS, Android, Windows Phone, Win, Mac OS ва Linux каби операцион тизимларда ишлайди; – 2013 йилда яратилган бўлиб, 2014 йил феврал ойида, АКТИВ фойдаланувчилар сони бўйича машҳур Viber va WhatsApp мессенджерларини ортда қолдирди.
– 2013 йил 14 августда дастлабки телеграм клиенти IOS учун пайдо бўлди; – 2013 йил 22 августда Андроид платформаси учун, телеграм мессенджери яратилди; – шу йил октябр ойида мессенджернинг “телеграм.орг” номли сайти ишга тушди; – ” TJournal” маълумотларига кўра 2013 йил ноябр ойи ҳисоби бўйича 1 миллион ўрнатилиш амалга оширилган экан; – Телеграм орқали 1 Гб ҳажмгача бўлган файлни жўнатиш ва бир вақтнинг ўзида 100 та фойдаланувчигача чатни амалга ошириш мумкин. – бу мессенджер яратувчилари хавсизликка катта эътибор беришади. Шунинг учун, ҳавфсизликни бузиш бўйича ҳар хил мусобақалар уюштириб, соврин сифатида катта ҳажмдаги пул мукофотлари вада қилишади; – мессенджернинг ишлаш тезлиги жуда катта бўлиб, бунга улар ҳар хил давлатларда серверлар жойлаштириш орқали еришиган, хостинг булутли (облачный) ҳисобланади;
– маълумотлар узатиш тизими MtProto протоколи асосида амалга оширилади, бу проткол асосчиси Николай Дуров ҳисобланади; – кўп халқаро проектлардан фарқли ўлароқ Телеграм саҳифаси машҳур Фаcебоок ижтимоий тармоғида мавжуд эмас, лекин Твиттерда актив ҳолда саҳифа олиб боради; – энг катта ютуғи “Телеграм мессенджерида реклама мавжуд эмас”; – Телеграм мессенджерини фақатгина 2 та рўйхатдан ўтган версияси мавжуд, улардан бири iPhone, иккинчиси Андроид учун чиқарилган. Мессенджернинг коди очиқ ҳолатда бўлгани учун, исталган одам ўзига мослаб клиент ҳосил қилиб олиши мумкин; – серверлари дунёнинг 5 та давлатида жойлашган, европа фойдаланувчилари учун Лондондаги датаcентер, осиё учун Сингапурдаги датаcентер, мексикаликлар учун Сан-Францискодаги датаcентерлар ҳизмат қилади. Асосий сервер деган тушунча йўқ, ҳаммаси бирдек ишлайди; – Телеграмнинг штаб-квартираси Берлинда жойлашган; – Датаcентер даги маълумотлар бир неча кластерларда ва маълум бир калитлар асосида шифрланган ҳолда сақланади, уларни қўлга кирицангиз ҳам ўқий олмайсиз:); – WhatsApp мессенджери асосчиси Ян Кум Павел Дуровни плагиатликда айблади ва уни ўз ғоясига эга бўлмаган ва бўлмайди ҳам деб ҳақоратлади. Уни Facebook va WhatsApp WhatsApp проектларини кўчирувчи деб ҳам атади;
– 2014 феврал маълумотига кўра , ” AppStore “дан 48 давлатда энг кўп юкланган текин мессенджер бўлган; – энг қизиқ томони шундаки, россия аҳолисининг бор йўғи 1% бу мессенджердан фойдаланилар экан; – 2014 йил март ойи статистикасига кўра, мессенджер фойдаланувчилари сони 35 млнга етган. – мессенджер яратувчилари айтишича телеграм сотилмайди!

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий