Телевидения

Ёруғлик, ранг ва товушни электр сигнлларига айлантириш телевидениянинг асоси ҳисобланади. Бу сигналлар радиотўлқинлар ёки ерости кабеллари орқали бизнинг уйимизга етказилади. Бу ерда уларни телевизорларимиз товуш ва тасвирларга айлантиради.

Телевизор телестанция сигналларини қабул қилади ва уни экранга тасвир ҳолида жўнатади. Тасвир товуши динамиклар орқали таралади.

Телекамералар тасвирга олиш учун ишлатилади. Оператор босмага ёзилаётган тасвирни кузатиб боради.

1928-йил 26-июлда Тошкент Университети биносига алоқа узатгич ва ундан 20 метр масофадаги бинога алоқа қабул қилгич ўрнатилди. Комиссия икки гуруҳга бўлинди: биринчи гуруҳ алоқа узатилишини, иккинчиси – қабул қилинишини кузатди. Кундузги соат 12 да биринчи расмий телесеанс: комиссия гуруҳи ўз кўзлари билан ҳаракатланувчи сурат радиоэлектрон “телефото” ни мароқ билан томоша қилдилар.

Нима учун журналист бошловчилар дастурни тўғри камерага қараб олиб боради, ҳеч қандай ёзувли матнларсиз тутилмасдан гапиради? Чунки уларнинг матнлари камера олдидаги экран телесуфлёрда ўрнатилган бўлади.

Телеминора телевизион сигналларни узатувчи воситадир. Унинг учида узатувчи антенналар ўрнатилган. Телеминоранинг ингичка қисмида радио ва телевизион қурилмалар жойлаштирилган. Телеминора қанча баланд бўлса, телевизион узатмалар шунчалик сифатли бўлади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий