Тасодифий ранглар ва сифатлар уйғунлиги

Абстракт санъат (лот. abstractus — мавҳум), абстракционизм —тасвирий санъатдаги оқим. Рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графикада асосан реал нарса ва ҳодисаларни тасвирлашни рад этади. 20-асрнинг 10-йилларида Европа мамлакатларида вужудга келиб, 40-йилларнинг охири — 60-йилларнинг бошида кенг тарқалди. Дастлабки намуналари рус В. Кандинский, К. Малевич, француз Р. Делоне ва б. рассомлар томонидан яратилди. Кейинроқ украин А. Архипенко, румин К. Бринкуши ва б. абстракт ҳайкалтарошлик тажрибаларига мурожаат қилди.

Картинки по запросу фото Абстракция        Картинки по запросу фото Абстракция
1-жаҳон урушидан кейин абстракт шаклларни меъморлик, безак санъати, дизайнга татбиқ этишга, уларни мат. ва муҳандислик қоидалари асосида қуришга интилишлар кузатилди (В. Татлин, А. Певзнер, Н. Габо конструкциялари). 2-жаҳон уруши даврида АҚШда “соф психик автоматизм”, ғайриихтиёрий субъектов туртки, тасодифий ранг ва сифатлар уйғунлигини асосий усул қилиб олган абстракт экспрессионизм мактаби (рассом Ж. Поллок, М. Тоби ва б.) юзага келди. 50-йиллар Европа, Америка мамлакатлари тасвирий санъатида Абстракт санъат устун йўналишга айланди. 60-йилларда Абстракт санъат (“Опарт” каби) кўринишлари ривожланди.

Картинки по запросу фото Абстракция      Картинки по запросу фото Абстракция
Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудудида қадимдан яратилган тасвирий ва амалий безак санъати намуналариа ҳам Абстракт санъат кўринишлари учрайди. Уларда афсонавий фирдавс боғлари ўзининг рамзий ифодасини топган. Айниқса, китобат санъатидаги абри баҳор усулида яратилган қўлёзма китоб безаклари, абрбанди усулида тайёрланган атлас ва бошқа матоларнинг гуллари бу санъатнинг намунасидир. Ўзбекистонда том маънодаги Абстракт санъатга хос хусусиятлар 20-асрнинг 10-йилларидан пайдо бўла бошлади ва кейинчалик бир қатор рассомлар (С. Федорченко, В. Уфимцев ва б.) диққатини ўзига жалб этди. Сўнгги йилларда бу санъат таъсири қисман Н. Шин, А. Кедрин, Б. Жалолов ижодида сезилади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий