Тарнадо

Энг даҳшатли табиий офатлардан бири шамол гирдоби — пўртанадир. Уни Америкада торнадо дейишади.

Вақт тушдан оғган. Ҳаво сокин, дим. Осмоннинг узоқ-узоқ, кўз илғамас чеккасида бир тутам қора булут кўринди. Булут яқинлашган сари у аллақандай узун, хартумга ўхшаш қоп-қора «дум» чиқариб тушаверди. Тўсатдан гувуллаб ўрама шамол эсди. Тўс-тўполон бошланди. Шамол тезлиги 100—200, баъзан 800 километргача етди. Шундай бўлгач, унга нима ҳам бардош бера оларди. Бетон деворлар ағдарилди, поездлар издан чиқди, дарахтлар илдизи билан суғурилиб кетди, автомашиналар чирпирак бўлиб бир неча метр юқорига кўтарилди.

Торнадо вақтида осмондан хода ёғса ажабланманг: мустаҳкам уйнинг томигача кўчиб, бир неча километр нарига тушиши мумкин. Парвоз қилаётган эчки ва қўйларни кўрсангиз ҳам билингки, бу торнадонинг иши.

Америка Қўшма Штажларминг Канзас штатида торнадо бир қаватли ёғоч уйни — қишлоқ мактабхонасини осмонга кўтарган. Уй ичидаги ўқитувчи ва болалар осмонда учиб юришган. 13 та бола ҳалок бўлган эди ўшанда.

1904-йили Москвада пўртана бўлиб, кўчада турган миршаб ва ўт ўчирувчиларни улоқтириб ташлаган. Бир бола ҳавода муаллақ ҳолда тўрт километрга «учиб» борган.

 

Бу хил шамолнинг бошланишига енгил, илиқ ҳаво билан оғир, салқин ҳаёнинг тез алмашинуви сабаб бўлади. Торнадо ёпирилиб келган жойда ҳаво босими ниҳоятда пасайиб кетади, уй ичидаги каттароқ босимли ҳаво отилиб чиқади, деразалар, деворлар ёрилади. Пўртана ўтиб кетиши билан момақалдироқ ва сел бўлади.

Пўртаналар торгина масофадан ўтиб кетса-да, жуда катта вайронагарчилик ва қурбонлар келтиради. АҚШда ҳар йили 225 киши ана шундай торнадо қурбони бўлади. Торнадо ҳар йили АҚШга 20 миллион доллар зарар келтиради.

Америкада пўртана вақтида омон қолиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида ҳатто кўрсатма ҳам чиқарилган. Яъни ертўла, ғор ёки подвалга яширининг, очиқ жойда бўлсангиз, чуқурча ерни топиб, ётиб олинг, дераза ёнида турнунг, электр токини ўчиринг…

Вам может понравиться

Добавить комментарий