Танга саройи ёки тангалар зарб қилиш

Зарбхона – қадимдан танга саройи ёки тангалар зарб қилиш корхоналари сифатида фаолият кўрсатиб келинган.

Шу билан бирга орден, медаллар, кўкрак нишонлари ва бошқа давлат унвон белгилари, шунингдек, зарҳаллаш, кумушлаш ва заргарлик сирлаш усуллари билан металдан ўйма ва босма махсулотлар тайёрлайдиган давлат корхонаси.

Зарбхона миллий давлат барпо бўлиши билан танга зарб килиш давлат монополиясига айланган шароитларда ташкил қилинади.
Энг қадимий Зарбхоналар милоддан аввал Юнонистонда ва Римда ташкил этилган эди. Дастлабки тангалар металлнинг оддий кичик бўлагидан иборат бўлган. Кейинчалик расмли ва ёзувли тангалар зарб қилина бошлаган.
Масалан, Эрон шоҳи Доро 1 8,4 г оғирликдаги олтин тангалар зарб эттирган. Ўрта Осиёда давлат пул лари зарб этадиган Зарбхоналар 8—10 асрларда пайдо бўлган. Амир Темур ҳукмронлиги даврида Самарқанддаги зарбхона Темурийлар давлати учун танга пуллар зарб этган.
19-асрнинг 40-йилларида Хива, Бухоро, Қўқон хонликларидаги Зарбхоналарда аверси Собиқ Иттифоқда 1921- йилгача Петроград (ҳозирги СанктПетербург) Зарбхонасида орденлар ва юбилей медаллари тайёрланган. 1921- йил августдан кумуш, 1924-йидан мис, кейинчалик бронза ва никелли, 1961-йилдан бошлаб эса жез ва нейзильбердан тангалар зарб қилина бошлади. 1942-йилда ташкил этилган Москва зарбхонасида орден, медаллар, қимматбаҳо металлардан кўкрак нишонлари ва бошқа маҳсулотлар тайёрланган.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин 1992-йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида «Давлат Белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил қилинди. Шу бирлашма таркибида Тошкент зарбхонаси 1997-йил 20- мартда ишга туширилди. Зарбхонада Ўзбекистон Республикасининг тангалари, орден, медаллари, кўкрак нишонлари ва бошқалар ишлаб чиқарилади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий