Табиий барометр

Сиз саёҳатга чиқдингиз. Лекин сизда об-ҳаво ўзгаришини айтиб берадиган асбоблар йўқ. Бундай пайтда сиз об-ҳавонинг қандай бўлишини билишда табиатдаги жонли барометр-ўсимликлардан фойдаланишингиз мумкин.

Олимларнинг кун йиллик кузатишлари натижасида мамлакатимизнинг бепоён худудида ўсувчи, атмосфера шароитларини ўзгаришига жуда сезгир бўлган барометр ўсимликларнинг кўп турлари аниқланди.

Мамлакатимизнинг кўп туманларида ўсувчи сариқ беда, қумри ўт, жийда каби ўсимликлар булутли кун олдидан ўзларининг хушбуй ҳидларини тарқатадилар, нилуфар, момақаймоқ, сачратқи, эчкисоқол ва қушқўнмас каби ўсимликлар бўлса ёмғирли ёки булутли кун олдидан очилган гулларини беркитадилар, ёмон ҳаво олдидан қопчўп ва сердечникнинг гуллари, себарга, қалдирғочўт ва кислицанинг барглари ғужанак бўлиб, худди қуриб қолганга ўхшаб қолади. Бу ўсимликлар совуқ ҳавода ўзларидан йўқоладиган иссиқликни сақлаш учун юмилиб оладилар.

Шундай ўсимликларни дераза олдига қўйиб жонли барометр сифатида ишлатиш ҳам мумкин. Мамлакатимизга Болқон ярим оролидан келтирилган соҳта каштан дарахти баргларида ёмғир ёғишидан бир-икки кун бурун ёпишқоқ шира томчилар – «кўз ёши» пайдо бўлади. Сариқ акация тарқатган ҳид сезилса момақалдироқни, гуллари кўп гуласал чиқарса ёмон ҳаво бўлишини билдиради.

Полизларда ўсувчи макрицанинг гуллари эрталаб соат 9 дан то кеч соат 4 гача очилиб турса яхши очиқ ҳаво бўлишини, соат 9 дан сўнг унинг гули бекилса ёмғир бўлишини билдиради. Дуб дарахтида ҳосил – дуб ёнғоқчаларининг кўп бўлиши қишнинг қаттиқ келишидан дарак бериши аниқланган.

Об — ҳаво ўзгаришини ўсимликлар қандай  “билади”?  Бунга асосий сабаб ҳавонинг намлиги ҳамиша бирдек эмаслигидир. Ёмғир ёғишидан анча илгари ҳавода сув буғлари кўпаяди. Ҳаво нам бўлса гуллариниг ўртасига сув тўпланиб қолиб, буғланиш камайиб қолади. Бунинг натижасида хушбўй моддаларнинг буғланиши кучаяди. Шунинг учун ҳамма гуллар ёмғир олдидан кучли ҳид берадилар. Барглар ва гул баргларида сув тўпланиб гулларии янада эластик қилади (барглар сўлиганга ўхшаб қолади). Ҳаво намлиги ўзгариши билан унинг босими ўзгаради. Демақ ҳақиқий барометр об— ҳавони қандай билса ўсимликлар ҳам уни шундай “билади”.

Вам может понравиться

Добавить комментарий