Табиатдаги ажойиб ҳодиса

Океан ва денгизларнинг қирғоқларида ажойиб ҳодисанинг гувоҳи бўлиш мумкин. Денгиз суви кунига икки маҳал муайян вақтда цирроза ёпирилиб кўтарилади, кейин яна орқага чекинади. Бу ҳол эса сув кўтарилиши ва қайтиши деб юритилади.

Соҳилларда яшовчи ҳалқларга сувнинг кўтарилиши ва қайтиши қадимдан маълум. Сув қайттан вақтда қиргоқ ёнидаги денгиз туби бир неча ўнлаб, ҳатто, юзлаб метргача очилиб қолади. Шунда сув тубидаги турли майда жониворларни, қум ва тошларни кўриш мумкин. Сув қайтган вақтда қушлар тош ва қумлар орасидаги турли жониворларни, балиқларни қидириб кезиб юрадилар.

Сувнинг кўтарилиши ва қайтиши бутун океанда рўй беради, лекин уни фақат қирғоқда кузатиш мумкин. Тор қўлтиқларда сув жуда тез кўтарилади. Масалан, Оқ денгизнинг баъзи жойларида сувнинг кўтарилиш тезлиги соатига 15 км га етади. Сув қайтган вақтда очилиб қолган денгиз тубидаги жониворлар билан қизиқиб узоқда кетиб қолиш анча хавфли, чунки сув яна кўтарилган вақтда денгиз тўлқини остида қолиб кетиш эҳтимоли бор.

Сув кўтарилиши ва камайишини бир сайёҳ бундай тасвирлайди:

«Мен соҳилга чиққанимда кеч кирабошлаган эди. Шу пайт сув қайтиб, қирғоқдан бир километр чамаси узоқлашди. Сув остида қоялар ва қояларга ёпишиб турган сув ўтлари очилиб қолди. Атрофдаги кишилар денгиз тубидан «ҳосил» йиғиштиришга киришдилар. Оёқ яланг болалар қум орасидан нималарнидир қидирар, бир чол билан қизча қисқичбақаларни тутар, аёллар сув ўтларини йиғиштириб бир жойга тўплар, эркаклар эса тўпланган ўтларни араваларда қирғоққа олиб чиқарди. Улар сув ўтларини қуритиб ўғит сифатида ерга солади, молларга беради; улардан дори-дармон тайёрлаш ҳам мумкин. Ҳамма шу тарзда ўз иши билан банд эди, шу вақт сув кўтарилиб қирғоққа томон ёпирила бошлади. Ҳамма шошиб-пишиб қирғоқ томон югуришди ва қирғоқдан анча узоқда кетиб қолишди. Мен битга ўзим қирғоқдаги қояга ўгирганимча қолдим. Кўтарилаётган денгиз суви тошларга урилиб, қирғоқ томон интилди. Очилиб ётган денгиз туби яна сув остида қолди. Денгиз суви тик қирғоққа келиб урилиб, мен ўтирган қоя тагида денгиз тулқинлари мавж ура бошлади. Сув қирғоққа урилган ҳамоно кўпикланиб юқори кўтарилар, бўм-бўш қирғоқдада танҳо ўтирганимдан гўё  ғазабланаётгандек юзимга сачрар эди»

Сувнинг кўтарилиш ва қайтиш сабаблари узоқ вақтларгача сир бўлиб келган. Сув кўтарилиш ходисасини дастлаб бевосита синаб кўрганлардан бири Искандар Зулқарнайн бўлган дейишади. Искандар Зулқарнайн Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмини забт этганидан кейин кемаларда Ҳинд дарёси бўйлаб жанубга томон йўл олган. Океанда сув кўтарилиш натижасида вужудга келган оқим дарёнинг қўйи қисмида сувни орқага буриб, кемаларни турли томонга тарқатиб юборган. Искандар нафасини ростлаб олганидан кейин денгиз юзаси қандай ҳолатдалигини аниқлаш учун дарёнинг қуйилиш томонига битта отлиқни юборган. Сувнинг тонг пайтида кўтарилишини аниқдаб олгач, у кемаларни тартибга солиб, ярим тунда океанга чиққан, сув кўтарилиши пайтида вужудга келган оқим ёрдамида океандан дарёга кириб олган.

Искандар Зулқарнайндан уч аср кейин Страбон ўзининг «География» деган асарида, океан сувининг ҳаракати осмон ёритгичларининг айланма ҳаракатига мос келади, деган; бунда у кўпроқ Ойнинг тортиш кучини назарда тутган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий