Суперқобилият соҳиблари

Баъзида ўта оғир вазиятларда инсон ғайритабиий қобилиятга эга бўлади, деб эшитамиз. Лекин орамизда шундай кишилар борки, улар бошқалардан ажралиб туришади. Кимдир ўткир хотирага эга, яна кимдир математикада суперқобилият соҳиби, яна бошқаси кўзи боғланган ҳолда расм чиза олади. Қуйида ана шундай ғайритабиий қобилиятга эга айрим кишилар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ури Геллер

Психокинез ҳақида кўп гапирилган. Шундай одамлар борки, улар буюмларга қўл тегизмасдан уларни жойидан силжита олади ёки бука олади.Ури Геллер мана шу қобилияти билан дунёга машҳур бўлган. У масофадан қошиқларни нигоҳи билан бука олган, соатларни тўхтатиб қўйган.

Вим Хоф

Уни қор одам ёки муз одам деб аташади. Вим лаборатория шароитларида ўзининг иммун ва асаб тизимини ирода кучи ёрдамида бошқара олишини исботлаган.Жаноб Хоф биргина ички кийимда Эверестга кўтарилган, саҳрода бир неча кун сувсиз яшаган, муздан тайёрланган куб ичида икки соат турган.

Дэниел Таммет

Аввало бир атама билан танишинг. Савантлар — қандайдир касаллик оқибатида ўзига хос қобилиятга эга бўлган кишилар. Дэниел Таммет 2004 йилда машҳурликка эришган.У Пи сонидаги вергулдан кейинги 22514 та белгини эслаб қолган. У бундан ташқари, чет тилини бир ҳафтада ўрганишини исботлаган. Буни исланд тили мисолида кўрсатган. Дэниел аутизм касалига дучор бўлган.

Инго Сван

Айрим кишилар узоқ масофалардаги буюмларни кўра олишади. Инго Сван ана шундайлардан бири. НАСА ташкилоти “Маринер-10” аппаратидан маълумот олишидан бир неча кун олдин Инго Сван ва Харольд Шерман Меркурий сайёрасининг ташқи кўриниши, ундаги магнит майдони ва яна бир нечта маълумотларни айтиб беришган.Бу тажриба натижалари нотариал тасдиқдан ўтказилиб, бир нечта олимга жўнатилган. “Маринер-10”дан маълумотлар олингач, улар берган маълумот мутлақо аниқлиги маълум бўлган

Стивен Уилтшир
Унга 3 ёшлигида аутизм ташхиси қўйилган. Ўшандан буён унда ғалати қобилият пайдо бўлган. Стивен ҳар қандай манзарага бир неча сония қараб турганидан сўнг уни ўта аниқлик билан суратда ифодалай олади. Масалан, у Сингапурни шундай тасвирлаган.Юқоридаги каби инсонларнинг қобилиятларини ҳаттоки узоқ тадқиқотлар ҳам тўлиқ изоҳлай олмаяпти. Дунёда яна қанчадан-қанча ғайритабиий қобилиятли одамлар борлиги эса фақат ўша одамларнинг ўзларигагина аён.
манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий