Судралиб юрувчилар ерни забт этади

Баъзи ҳайвонлар денгиздан узоқроқ ерни эгаллаш учун тухумларини пишиқ қобиқ ичига қўя бошлаган. Пушт ривожланиши учун қанча вақт зарур бўлса, шунча вақт шу қобиқ ичида турган.

Дастлаб судралиб юрувчилар ёки рептилиялар ихтиёрида улкан жойлар бўлган. Уларнинг душмани бўлмаган, шунинг учун улар ҳамма жойга тарқалиб, анча баҳайбат бўлиб етишган. Биринчи судралиб юрувчилардан аллақачон қирилиб кетган динозаврлар ҳам, ҳозирги судралиб юрувчилар, жумладан тимсоҳ ва калтакесаклар, шунингдек, қушлар ва сутемизувчилар ҳам пайдо бўлган.

Чамаси 280 миллион йил илгари, перм даврида биринчи судралиб юрувчилар пайдо бўлган пайтларда барча қуруқлик ерлар олимлар Пангея деб атаган битта суперконтинентдан иборат бўлган; шу тариқа бир турдаги ҳайвонлар океанлар томонидан бўлиниб кетган ҳозирги материкларда қолиб кетган.

Тухум

Судралиб юрувчиларнинг тухуми анчагина пишиқ, лекин ғовак пўчоқ қопдан иборат бўлган, шунинг учун суюқ муҳитда ривожланаётган пуштга ҳаво кириб турган.

Сеймурия

Бу оралиқ тур – сеймуриялар калла суягининг шакли амфибияларникига, скелети судралиб юрувчиларникига ўхшаш бўлган. Уларнинг узунлиги 60 сантиметрга этган; тахминан 300 миллион йил илгари ҳозирги Шимолий Америка ҳудудида яшаган.

Диметродонт

Ерда биринcтни пайдо бўлган судралиб юрувчилар турининг бу вакили бирмунча кичкина бўлган. Диметродонтларнинг орқасидаги чиройли «тож» қуёш томонга бурилиб, тана ҳароратини меъёрга солиб турган.

Энодонт

Бу тошбақаларнинг қиёфаси вақт ўтиши билан унча ўзгармаган. Улар узунлиги бир метрдан ошиқроқ ҳайвон бўлиб, танасини қаттиқ зирҳ ҳимоя қилган. Бундан 210 миллион йил илгари яшаган.

Овираптор

Худди туяқушга ўхшаб бесўнақай бўлган бу йиртқич ҳайвон икки оёқда юрган. У ерга вулкан кратерига ўхшаш уя қурган, тухумларини шу уяга қўйган, полапонлар очиб чиққунга қадар уларни босиб ётган.

Варанозавр

Кўп судралиб юрувчиларга ўхшаб, калтакесакларнинг бу аждоди ҳам йиртқич бўлган. Бундан 200 миллион йил илгари қирилиб кетган. Унинг уяга қўйган тухумлари ҳам, полапонлари ҳам ҳозиргидек душманларига осонгина ўлжа бўлган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий