Сочларингизни қозғоқдан холос этмоқчимисиз?

Чиройли ва латофатли кўринишни истамаган аёл бўлмаса керак. Баъзан эса уларнинг бу истагига ҳалал берувчи омиллар ҳам учраб туради.

Гоҳо сочларимиз жилосига нимадир ҳалақит беради. Бунга сабаб — қазғоқдир. Аслида, сочларда қазғоқлар пайдо бўлишининг ҳам ўзига яраша сабаблари мавжуд.

► Аввало, қазғоқдан ҳалос бўлиш учун оддий усулларни қўллаб кўринг. Бунинг учун соч ювишда ишлатиладиган шампунинингизни бошқа турдаги ёки махсус шампун билан алмаштиринг. Ҳозирги кунда кўпгина аёллар сочларининг тезда ёғланиб қолишидан шикоят қилишади. Бундан ҳалос бўлиш учун эса кўп миқдорда шампун ишлатишни маъқул кўрадилар. Бироқ, шампуннинг меъёрдан ортиб кетиши сочларни қуриб кетишига олиб келади. Баъзан шампунлар у қадар яхши кўпирмагандек туюлади, бу уларнинг сифатсизлигидан эмас. Шуни ёдингизда тутинг.

► Бошингизни табиий воситалар билан озиқлантириб туришга одатланинг. Хина, ўсма ёки қатиқ суртиб, бир неча дақиқадан кейин ювиб ташласангиз олам гулистон. Бу муолажа ҳам қазғоқни йўқотишда ёрдам беради. Сочларингизни ювиб бўлгач, 10 дақиқа сочиқ билан ўраб қўйинг, лекин узоқ муддат бундай юриш ярамайди. Шунингдек, хўл сочларни фен билан қуритмаганингиз маъқул. Бунда ҳам сочлар қуриши кузатилади. Қуруқ сочларда қазғоқ кўпроқ учрайди.

► Қазғокдан буткул халос бўлиш учун бир неча босқичдан ўтиш лозим. Биринчи навбатда соч ва соч терисининг ҳолатини аниқлаб олиш керак бўлади. Сочлар ҳам юз терисига ўхшаб ёғли, қуруқ ва мўътадил бўлиши мумкин. Ёғли сочлар ювилгач, 2-3 кун ўтмасданоқ тез ифлосланиб, ёпишқоқ бўлиб қолади. Ёғли сочларни тез-тез тараш ярамайди. Чунки бу пайтда бош териси янада кўпроқ ёғ қатламини ажратиб чиқаради. Ёғли сочларни мўътадиллаштириш учун парҳез овқатланишга риоя этиш керак. Бунинг учун витаминларга бой мева ва сабзазотларни истеъмол қилиш, қовурилган, ёғли таомлар ва ширинликлардан эса воз кечиш керак.

► Қуруқ сочларга жилваланиш, товланиш ва шу билан бирга эгилувчанлик етишмайди. Бунга бош териси ёғ қатламини яхши ажратмаслиги сабаб бўлади. Қуруқ сочлар ёғли сочларга қараганда кўпроқ парваришни талаб қилади. 5 Куруқ сочлар махсус парваришлаш воситалари билан, лар билан ҳафтасига бир марта ювилади.

Қуруқ сочлар учун ниқоблар:

1)     1 та тухумни илиқ сув билан аралаштиринг. Тайёр бўлгач, массани нам сочларга суртинг. Бир неча дақиқалардан сўнг сочларингизни илиқ сувда ювинг.

2)    1 та тухумнинг сариғини 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи билан аралаштиринг. Гайёр бўлган ниқобни сочингизга сургинг. Сўнг бошингизни сочиқ билан ўраб олинг. 30-40 дақиқалардан сўнг ниқобни шампунь билан ювинг.

► Уй шароитида қилган чоралар билан қазғоқлардан қутула олмасангиз, албатта шифокорга мурожаат этишингиз шарт. Сабаби, инсонинг ташқи кўриниши унинг ички саломатлиги қай ҳолатда эканини сўзлаб туради.

МАҲФУЗА тайёрлади.

манбаа: http://sabo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий