Сиз ўзингизни қайси тоифаданман деб ўйлайсиз?

Фейсбукдан фойдаланувчиларининг тўрт хил тури мавжуд, дейди ушбу соҳада изланиш олиб борган профессорлар.

Изланиш жараёнида қатнашувчилардан сўровномада тақдим қилинди. Сўровномада фейсбукдан фойдаланишнинг 48та сабаби кўрсатилган бўлиб, иштирокчилардан ушбу сабаблардан ўзига энг мосларини танлаш сўралган. Сўровнома натижаларига кўра, фейсбукдан фояланувчилари тўрт хилга ажратилган:

1) Алоқа ушлаб турувчилар — бундай одамлар ҳаётда ўзлари танийиган одамлар билан ўзаро алоқаларни сақлаб туриш учун фейсбукдан фойдаланадилар. Ўзлари қўйган постлари ҳам яқинларига аталган бўлади, ҳамда ўзлари ҳам ёқинларининг постларида доим мақтовли мулоҳазалар қолдиради.

2) Шаҳар жарчилари — Бундай кишилар ҳар қандай сиёсий воқеаларни ва машҳурлар ҳақидаги миш-мишларни пост қилишади. Шаҳар жарчилари ўзлари ҳақида кўп маълумот ёзмайдилар, ўрнига ташқаридаги воқеалар ҳақида кўп ёзиб, танишларининг ҳам бу воқеаларда фаол бўлишини исташади.

3) Селфичилар — улар кимлигини ўзингиз билсангиз керак. Албатта, доимо ўзлари ҳақида пост ёзувчилар. Улар ўзларининг ҳаёти ҳақида жуа кўплаб расмлар, видеолар матнларни пост қилиб, лайк ва комментлардан кўпров олишни истайдиганлардир.

4) Бозор айланувчилар — ҳаммамиз ҳеч бўлмаганда бир мартта, харид қилиш истаги бўлмаса ҳам, бозор айланишга тушганмиз, тўғрими? Фейсбукда ҳам, шундай бозор айланувчилар бор. Улар ҳеч нима ёзмайди, фақат профилингизда, постларда айланиб, ўтиб кетишади.

Сиз ўзингизни қайси тоифаданман деб ўйлайсиз?

Вам может понравиться

Добавить комментарий