Самоа

Географик жойлашуви. Самоа — Тинч океанининг жанубий қисмида жойлашган, Самоа архипелагиншг ғарбий қисмини эгаллаб турган, 2 та йирик (Савайи ва Уполу) ва 7 та майда ороллардан ташкил топган орол давлатдир.

Расмий номланиши Самоа — Мустақил давлати
Мустақиллик куни 1962 йил 1 январь (Янги Зеландия мустамлакаси бўлган)
Расмий тили инглиз ва самоа
Пойтахти Апиа
Йирик шаҳарлари Апиа
Бошқарув шакли Конституцион монархия
Майдони 2 944 км.кв. (дунёда 165-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги 0,3 фоиз
Аҳоли сони (2005) 177,7 минг киши (дунёда 173-ўринда)
Зичлига 1 км.кв; га 60 киши
Пул бирлиги Тала (WST код 882)
Интернет-домен .wc
Телефон коди +685
Соат миллари UTC-11

Картинки по запросу фото самоа флагОроллар вулқонли асосга эгадир. Савайи оролида ҳаракатдаги Матавану вулқони бордир. Савайи оролидаги энг юқори чўққи — Силисили тоғи (1,858 м), Уполуда эса — Фито тоғи (1,100 м) ҳисобланади. Шимолий қирғоқ бўйида жойлашган Апиа пойтахтига эга Уполу ороли, етарлича тоғли ҳудуддир. Оролнинг одам яшайдиган бошқа худудларига — Маноно ва Аполима ҳам киради, Одам яшамайдиган кўпгина бошқа кичик оролчалар ва атоллар эса, мамлакатнинг қолган қисмини ташкил этади. Ороллар коралл рифлари билан ўралган. Оролда тоғдан тушиб келадиган оқова 1 сувлар жудаям кўп. Қиркоқларда тоғ-тошлар жудаям кўп, денгиз тепа сатҳининг деярли катта қисми ўрмонлар билан қопланган. Денгиз қирғоқ бўйида — қуюқ ўрмонлар, узоқроқда эса — пастак қирққулоқ ва суккулентлар экилган (20 м) ўрмонлар ёйилгандир. Тоғли ҳудудларда ўрмонлар тобора баландлашиб, уларнинг турлари ўзгара бошлайди: йирик дарахтсимон қирққулоқлар, 80 м баландликдаги бананлар, бамбук ва турли хил орхидеялар. Иқлими денгизли тропик, етарлича иссиқ ва намдир, тез-тез тўфонлар ҳам бўлиб туради. Ўртача йиллик ҳарорати: +26° С, июльда (йилнинг энг совуқ ойи) ҳаво ҳарорати тахминан: +25° С ни, декабрь ва январда эса: +27° С даражани ташкил этади. Оролда ҳаво ҳарорати икки фаслга қараб ажралади — “қишки” (апрель ойидан сентябр ойига қадар) — салқин ва қуруқ ҳамда “ёзги” (ноябрь ойидан апрель ойига қадар) — иссиқ ва нам ҳаво бўлади. Ҳайвонот олами жудаям камбағал. Орнитофауна тахминан 53 хил қушларни ўз таркибига олган бўлиб, шулардан 16 тури энг ноёбларидандир. Судралиб юрувчилардан илон ва тошбақалар учраб туради.

Маъмурий тақсимланиши. Маъмурий бўлиниши: 11 та ҳудуд.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг этник таркиби деярли бир хилдир: самоаликлар етакчилик қилишади (92,6 %). Расмий тили — самоа ва интлиз тили ҳисобланади. Диндорлар орасида — 49 % протестантлар ва 45 % — католиклар ташкил этади. Мамлакатдаги аҳолининг деярли 99 % Уполу ва Савайи оролларида истиқомат қилади, унча катта бўлмаган тўда сифатида яшайдиган аҳоли Аполима ва Маноно оролларида жойлашган, қолган оролларга эса одам қадами етмаган.

Сиёсий тизим. Мамлакат Конституцион монархия тизимига асосланган бўлиб, Британия Ҳамжамиятига аъзо. Мамлакатда 1962 йил 1 январда кучга кирган конституцияга (Ғарбий Самоа мустақиллиги эълон қилинган) амал қилинади.1963 йил 5 апрелдан бошлаб Малиетоа Танимафили умрбод давлат бошлиғи деб эълон қилинган. Мамлакатдаги ижроия ҳокимиятини – Бош вазир бошчилигидаги хукумат амалга оширади. Суд ҳокимияти: Магистр судлари, Апеляцион ва Олий суддан ташкил топгандир. Мустақил Самоанинг ижтимоий ва сиёсий хаёти урф-одатларга тўғридан-тўғри қаратилган. Ҳар бир оилавий жамоа, ўз қабила бошлиғи, яъни — матаини сайлаб олиши лозим, у ўз навбатида ҳамманинг розилигига кўра ерлар ва бошқа мулкларга эгалик қилади ҳамда қуйдаги жамоайинг вакили сифатида намойиш этилади. 1976 йилдан бошлаб мамлакат — БМТ аъзоси ҳисобланади. Оролда сиёсий партиялар ва касаба уюшмалари иўқ. Янги Зеландия билан бўлган келишувга асосан, мамлакатнинг Оксаниядан ташқари бўлгаи барча ташқи чегаралари, Янги Зеландия дипломатик вакиллари орқали амалга ошириб келишади. 1997 йил июль ойидан бошлаб мамлакат Самоа деб атала бошланди.

Иқтисодиёти. Қишлоқ хўжалиги — мамлакат иқтисодиётининг асосидир. Балиқчилик хўжалиги катта аҳамиятга.эга. Шунингдек, ўсимликлар ўстириш, чорвачилик ва ўрмон маҳсулотларини қайта ишлаш саноати ривожланиб бормоқда. Туризм соҳаси ривож топаётган тармоқлар сирасига киради. Экспорт учун: какос мойи, какао, банан, таро, копра ва балиқ етказиб берилади, Импорт орқали: пахта матодан тикилган кийимлар, автомобиллар, ускуналар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилади. Мамлакатнинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари: АҚШ, Янги Зелания, Австралия ва Япония.

Тарихи. Самоа оролларига европаликлар келишидан аввал, қабила бошлиқлари бошқариб келган, йирик мамлакат жойлашган бўлган. Голландиялик денгизчи Якоб Роггевен оролларга 1722 йилда қадам қўйган биринчи европалик ҳисоблаган, 1768 йили француз денгизчиси Л. А. Бугенвил ва 1787 йилдаги Ж. Ф. Лаперуза экспедициялари архипелагнинг кўпчилик оролларини жойлашувини аниклаб берган. Ташқи олам билан бўлган тор алоқалар 1830 йилдан оролларга қадам босган инглиз мессионерларидан бошланган. 1899 йили Буюк Британия оролга бўлган ўз эгалик ҳуқуқларидан воз кечган ва архипелаг Германия ва АҚШ ўртасида бўлиб олинади. Шунда Самоа Германия қўлига ўтади. 1914 йили Самоа Янги Зеландия томонидан қўлга олинади, айнан мана шу мамлакат 1920 йилда Миллатлар Лигасидан Самоа ҳудудига эгалик хуқуқини қўлга киритади. 1946 йил Самоа Янги Зеландия бошқарувидаги БМТ қарамоғидаги умудга айланди. 1962 йили ғарбий Самоа XX асрда ўз мустақиллигини қўлга кирита олган биринчи полинезия мамиакатларидан бири бўла олди. 1997 йил июл ойидан бошлаб мамлакат ўзининг янги номига эга бўлди, яъни — Самоа Мустақил давлати.

Вам может понравиться

Добавить комментарий