Сайёрамизнинг байроғи

 Швециялик дизайнер Оскар Пернефельд Ер сайёрасининг ягона байроғини ўйлаб топди.

Муаллифнинг фикрига кўра, ушбу байроқ сайёралараро тадқиқотлар вақтида ер аҳолисини таништирувчи белги вазифасини ўтайди.

Байроқ кўк ранг ҳамда унинг ўртасида жойлашган гулдан иборат. Кўк ранг уммон тимсоли бўлиб, у ҳаёт манбаи бўлган сув захирасининг катта эканини англатади. Гул 7 дона туташган айланалардан иборат бўлиб, Ер қисмларини англатади. Оскар Пернефельд айланаларнинг туташганини Ер ягона, одамларнинг сайёранинг қайси қисмида яшашидан қатъи назар, Ер юзидаги барча нарса бир-бирига чамбарчас боғлиқ экани билан изоҳлайди.

манбаа: интернет ОАВ

Вам может понравиться

Добавить комментарий