Сайёраларнинг юлдузлардан фарқи

Сайёраларнинг ҳаммаси Ер каби шарсимон шаклда. Улар ўзларидан нур чиқармайдилар, Қуёш ёритиб тургани учунгина улар кўзга кўринади.

Қуёш атрофида айланувчи катта сайёраларнинг 6 таси: Меркурий — Уторид номи билан, Венера — Зуҳра ёки Чўлпон номи билан, Марс — Миррих, Юпитер — Муштарий, Сатурн Зуҳал номи билан ва Ер инсониятга жуда қадимдан маълум. Уран билан Нептун анча кейинроқ топилган. Плутон эса 1930-йилдагина кашф этилди.

Қуёш ўзига энг яқин сайёра Меркурийни Ерга нисба-лан 7 баравар, энг узоқ сайёра — Плутонни эса 8902450 баравар кам ёритади. Плутондан туриб қараган кишига Қуёш бошқа юлдузлардек, бироқ улардан ёруғроқ бўлиб кўринади.

Жадвал - 0002

Барча сайёралар Қуёш атрофида бир хил йўналишда, Шимолий қутбда туриб кузатувчига нисбатан соат милига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланади.

Кўпчилик сайёраларнинг йўлдоши бор. Қуёш системасидаги йирик сайёралар икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга Қуёшга яқин сайёралар — Меркурий, Венера, Ер ва Марс киради, Улар Ерга ўхшаш бўлганлиги учун Ер типидаги сайёралар деб ҳам юритилади. Иккинчи гуруҳга Қуёшдан узоқ сайёралар — Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун киради. Плутон ва астероид (митти сайёралар) бу гуруҳга кирмайди.

Юлдузлар Қуёшга ўхшаш осмон жисмларидир. Юлдузлар ғоят улкан газсимон шар шаклида бўлиб, сатҳидаги ҳарорат 2000—4000°, марказий қисмидаги ҳарорат 10000000° дан ҳам зиёд. Юлдузларнинг массаси — Ерникидан бир неча тнинг баравар катта.

Юлдузларда ядро реаксияси рўй берганлиги туфайли жуда кўп миқдорда энергия ҳамиша ажралиб чиқиб туради, шунга кўра ҳарорат жуда юқори бўлади. Юлдузлар миллионлаб, ҳатто миллиардлаб йил давомида нур сочиб туради

Вам может понравиться

Добавить комментарий