Рўзғорбоп фойдали маслаҳатлар

  1. Иситиладиган паловнинг гуручи эзилиб кетмаслиги учун қозонга озгина қора чой қўшиб юборинг. 
  2. Сабзавотларни буғда димлаб пиширсангиз, ундаги витаминлар ва керакли моддалар яҳши сақланиб қолади.
  3. Олма, бехи, лимон ва апелсин каби меваларни дастурхонга тортишдан аввал қайноқ сув билан чайиб юборсангиз ҳушбўй ҳида гуркираб кетади.
  4. Жазирима иссиқ кунларда музлатгич ишдан чиқса, сифати тез бузиладиган маҳсулотлар пишлоқ билан ёғни дарҳол шиша ёки чинни идишларга солиб, қопқоғини маҳкам ёпиш зарур. Сўнг сув қуйилган тоғоралар ичига солиб, банкаларнинг юқори томонини ҳўл сочиқлар билан ўраб қўйиш керак.
  5. Жун ипдан тўқилиган кийимни иссиқ сув билан эмас, сезилар-сезилмас илиқ сув билан ювилади. Олдин бирон ҳил кир ювиш учун кукун кўпиртириб олинади. Буюмни шу сувга ботириб қаттиқ ишқамай ювилади. Совуқ сувда 2-3 қайта чайгандан сўнг, жиндаккина кукун кўпиртирилган тоза сувга ботириб олинса, юмшоқ ва сертук чиқади.Сувини сочиқ ёки тоза чойшабга шимдириб олиб, текис жойга тоза чойшаб тўшаб, қуритишни унутманг.
  6. Тукли сочиқни ювиб, чайиб бўлгандан кейин, бир оз туз қўшилган сувга солиб қўйинг, яхшилаб сиқиб, қоқилгандан сўнг ёйилса туклари паҳмайиб, юмшоқ чиқади.
  7. Ранги чиқадиган енгил-бош, ёстиқ жилдлари каби буюнларни, жуда кир бўлиб кетган дераза пардаларини бир неча дақиқа тузли сувга ивитиб қўйиб, сўнг ювсангиз айнамайди, яҳши очилади. Туз бир челак сувга бир ош қошиқ миқдорида солинади.
  8. Кир совунда ишқор ва ҳар ҳил кислоталар кўп бўлади.Уни ишлатганда, айниқса кир ювганда қўллар дағаллашиб, тери ёрилиши мумкин. Шунинг учун бу совунда кир ювиб бўлгач, қўлга бирон ҳил крем ёки вазелин суртинг.
  9. Қўл кирмайдиган чинни ва шиша буюмлар ичига қайноқ сув қуйиб, ғижимланган қоғоз солинг ва яҳшилаб чайқатинг. Буюмингиз тоза эмас топ-тоза бўлади.
  10. Мабодо дазмол қилаётганда ипли газмол кўйлагингизни , дастурҳон, сочиқ каби буюмларни куйдириб қўйган бўлсангиз, сув қўшилган қатиққа бир стакан сув миқдорида ўш ернинг ўзини туни билан ивитиб қўйинг. Чайиб ташласангиз доғдан асар қолмайди.
  11. Кийимга теккан қизил ёки сариқ доғларни лимон кислотаси ёки оксалат кислотаси билан осон кетказса бўлади.
    Бензин ва мойли бўёқ ишлатганингизда қўлингиздан уни ҳидини йўқотиш анча қийин. Совун билан ювиш ҳам ҳидни йўқотмайди. Лекин қўлингизни ювадиган сувга озгина қуруқ ҳанталдан қўшсангиз терингизда ҳеч қандай доғ ҳам ҳид ҳам қолмайди.
  12. Сирли идишда овқат пишираётганда тагига олса, идиш истеъмол содаси солинган (икки литр сувга бир чой қошиқ миқдорида) сув билан қайнатилса осон кетади.Агар истеъмол содангиз бўлмаса унинг ўрнига 2-3 дона бош пиёз ишлатишингиз ҳам мумкин.
  13. Дазмол босишдан қолган сариқ доғлар водород пероксиди билан (ярим стакан сувга бир чой қошиқ солинади), рангдор ипак ва жун газламалардаги доғлар денатурант спирти билан артилади. Ёки пиёзнинг ўртасидан кесиб , ундан чиққан сувни матонинг сарғайган жойига томизинг ва совуқ сувда чайиб ташланг.
  14. Шоколаддан колган догни кетказиш учун кийимни шўр сувга ботириб кўйиш керак
  15. Кумуш тақинчокларни тозалаш учун лимон шарбатига юмшок матони ботириб артинг
  16. Балиқни янги тутилганлигини текишириш учун уни сувга солиб қўйиш керак. Агар балиқ чўкса, демак янги тутилган.
  17. Пирог товага ёпишиб, тушиши қийинлашса, товани бир-икки дақиқа сувга қўйиб туриш керак. Шунда пирог осонгина кўчади.
  18. Торт ва пирожнийларга ёнғок қўшмокчи бўлсангиз уни олдин газ печида қиздириб олинг. Пишириқ янада хушбуй бўлади.
  19. Пирог пишираётганда газ печи эшигини қарсиллатиб ёпманг. Акс холда кўтарилаётган пирог «ўтириб» қолиши мумкин.

Вам может понравиться

Добавить комментарий