Россияда юз терисини кўчириб ўтказиш бўйича биринчи операция муваффақиятли амалга оширилди

Бу ҳақда РФнинг Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова хабар қилди.

Унинг айтишича, ушбу операция ярим йил аввал ўтказилди, бироқ унинг ижобий натижаси ҳақида мана энди гапириш мумкин. Чунки шифокорлар операциядан сўнг юз терисининг тикланиш жараёни қандай ўтишини кузатишлари зарур эди.

Беморнинг ўзи ҳозирда реабилитацияда. Маълумотларга кўра, у ҳарбий бўлиб, икки йил олдин электр токининг  кучли зарбасидан жароҳатланган. Натижада, унинг юзи бутунлай куйиб кетган.

Вазир В.Скворцованинг қайд этишича, Россия бу каби операцияни амалга оширган саккизинчи мамлакат бўлди. Илк бор юз терисининг мураккаб мажмуасини кўчириб ўтказиш бўйича опреция 2005 йил Францияда ўтказилган. Дунё бўйича бундай операция 40 маротабадан ортиқ бажарилган, шундан 33 таси муваффақиятли деб топилган.

Манба: http://uz24.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий