Неча хил ранг бор? 

Қаердаки ёруғлик нурлари бўлар экан ўша жойда ранг ҳам мавжуддир, ёруғлик тўлқини бўлмаган жойда ҳеч бир ранг йўқ. Ҳар бир ранг ўзининг тўлқин узунлигига эга. Ранглар- инсон кўзи билан қабул қиладиган тўлқин узунлигига мос келади. Ҳашаротлар ва ҳайвонларнинг кўзлари инсонникида фарқ қилгани учун уларнинг кўзи бошқача тўлқин узунликни қабул қилади, шунинг учун улар бошқача рангларни ҳам кўра олиши мумкин. Қисқача қилиб таъриф берсак, ранг бу  жисмга тушган ёруғликни ўша жисм ранги туфайли ўзининг тўлқин узунлигини ўзгартириб синиб қайтиши, Ана шундай синиб қайтганда бизнинг кўзимизга жисм рангли бўлиб кўринади. Демак, предмаетнинг ранги ўша редмет ясалган материал ва унга тушаётган ёруғлик тўлқинига боғлиқ
Исаак Нютон қуёш нурини шиша призмадан ўтказиб оқ нур таркибида жуда кўплаб ранглар борлигини аниқлади, бу рангларнинг асосийлари 7 хил эди. Спектр (камалак) 7 хил рангдан иборат бўлиб кўрингани билан, аммо махсус приборлар унинг таркибида 100да ортиқ ранг борлигини кўрсатди.

Ҳаётингизда бирор марта- табиатда неча хил ранг бор деб ўйлаб кўрдингизми ? , Албатта бу саволга аниқ жавоб бериб бўлмайди, чунки турли хил ранглар бирини бошқасига қўшилиши ёрдамида ҳосил қилинади, Шундай екан, уларни истаганча ҳосил қилавериш мумкин. Лекин ўша ҳосил қилинаётган турли ранглар аслида бир нечта асосий ҳисобланган рангларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Бу асосий ранглар камалак (спектр)даги 7 хил ранг ҳисобланади. Агар етибор берган бўлсангиз камалакдаги рангларни бир биридан фарқлаш қийин, чунки, бир ранг билан кейингиси ўртасида аниқ чегара йўқ, яъни бири бошқаси билан қоришиб кетган.

Улар: Қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, кўк, пушти, бинафша,

Ана шу 7 хил рангларнинг ичида кўзга яққол кўринадиган, янада энг асосийси ҳисобланган 3 хил ранг мавжуд бўлиб, улар: Қизил, Яшил ва Кўк. Қолган 4 та ранг шу 3 та рангнинг қўшилган жойида ҳосил бўлган.
Энди шу билан боғлиқ ҳолдан, эътиборингизни бошқа томонган қаратмоқчимиз, Телевизор, компютер ва бошқа қурилмаларнинг экранига диққат билан қараганмисиз. Агар сиз ҳар қандай экранни диққат билан кузатсангиз, экран нуқта (пиксел)лари айнан 3 хил рангдан иборат эканлигини сезасиз. У ҳам бўлса, юқрида айтилгандек: Қизил, яшил, кўк. Мана шу рангларнинг очроқ тусга кириши ёки қорамтирроқ тусга кириши натижасида экранда ҳар турли ранглар ҳосил бўлаверади.

Рангларнинг ҳам, манфий ва мусбати бўлади. Фотоаппарат плёнкасидаги тасвир кўриниши манфий ранглардан тузилган бўлади. Уни қайта ишлаб қоғозга чиқарганида эса мусбат рангларга айланади.
Қуйидаги расмларга қаранг:

        

Булардан бири (чапда) мусбат (поситиве), Бошқаси (ўнгда) манфий (негативе)

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий