Радио – ҳаётимизнинг ажралмас қисми

1901-йилда италиялик муҳандис Гулелмо Маркони Атлантика океани орқали қисқа хабар узатишга муваффақ бўлди. Ўн йиллар отганидан сўнг радио ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлиб қолди.

Кўпчилигимиз радиони дам олиш учун эшитамиз. Лекин авиалайнерлар ва космик кемалар экипажи, тез ёрдам” врачлари, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари, милиция ва ҳарбийлар учун радио муҳим алоқа воситасидир. Ҳозирги кунда эфир Ер шарининг турли бурчакларидан узатилган сигналлар билан “тўлиб-тошган”.

Радиостансияларда мусиқа ва бошловчиларнинг овозлари электр сигналларига айлантирилиб, уларни радиотўлқинларга айлантирувчи узатгичларга етказилади.

1895- 1896-йилларда рус физиги А.С. Попов радиосигналларни қабул қилувчи ва узатувчи ускуналар ясади ва 250 м масофага биринчи радиограмма “Генрих Герц” ни узатди.

Қўл рацияси инсон овозини радиотўлқинларга айлантирадиган ускунадир. Бошқа қўл рацияси бу тўлқинларни “тутиб олади” ва уларни инсон овозига айлантиради.

Сайёрамизнинг бир-биридан анча олис масофада жойиашган радиоузатгичлар алоқа йўлдошларининг ёрдамига муҳтож бўлади. Бу йўлдошларнинг орбиталари Ер сиртида 36000 км юқоридан ўтади. Қабул қилувчи станциялар бу сигналларни маҳаллий радиоузатгичларга йўналтирадилар. Шундан кейин бу радиосигналларни бизни радиоларимиз “тутиб” олади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий