Планетанинг туғилиши

Халқаро астрономлар гуруҳи биринчи марта улкан экзопланетанинг туғилиш ҳодисасига гувоҳ бўлдилар.Олимлар Чилидаги Лас-Кампанас расадхонасида замонавий телескоп орқали бузоқ буржидаги юлдузлардан бирини кузатаётганда, ана шу жараён рўй берган. “Nature” илмий журналида чоп этилган мақолада бу ҳақда батафсил ҳикоя қилинади.
— Бу ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган илк планетанинг кашф этилишидир, — дейди мутахассислардан бири Кейт Фоллет. —  У газ ва чанг тўзонлари ҳамда бошқа моддалар қоришмасидан ҳосил бўлмоқда.

манбаа: xs.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий