Палау

Географик жойлашуви. Палау Республикаси — Филиппиндан 500 км шарқий томонда жойлашган, Тинч океанининг Филиппин денгизидаги орол давлат ҳисобланади.

Расмий номланиши Палау Республикаси
Мустақиллик куни 1994 йил 1 октябрь (АҚШ мустамлакаси бўлган)
Расмий тили инглиз ва палау
Пойтахти Малекеок
Йирик шаҳарлари Корор, Мелекеок
Бошқарув шакли Парламент республикаси
Майдони 497 км.кв. (дунёда 179-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги
Аҳоли сони (2005) 19,8 минг киши (дунёда 190-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 39,8 киши
Пул бирлиги АҚШ доллари (USD, код 840)
Интернет-домен .pw
Телефон коди +680
Соат миллари UTC+9

Картинки по запросу фото палау флагПалау таркибига —Бабелтуан (Бабелдаоб), Корор, Пелелиу ва Аигаур каби баланд тоғлар ҳамда Кайянгел, Нгеруангел коралл атоллари, шунингдек умумий миқдори 200 дан ортиқ бўлган Рок оролчалари кирган. Шунингдек миллий чегаралар, жануби-ғарбий ороллар деб иомланадиган ва ташқи муҳитдан беркитилган 6 та кичкина оролларни ҳам ўз ичига олади. Мамлакат ҳудуди ҳамиша яшил бўлиб ўсадиган тропик ўрмонлар билан ёйилиб кетгандир. Ҳайвонот олами денгиз вакилларига бойдир, Палауда қушларнинг 142 тури мавжуд бўлиб қуруқиикда 1 260 хил ўсимликлар бор, шулардан 109 таси эндемик ҳисобланади, негаки баъзилари орхидеядир. Иклими экваториал, ўртача ойлик ҳарорат: +24° С дан +28° С гача ўзгариб туриши мумкин. Февраль ва март ойлари — энг қуруқ, июнь ойидан август ойларига қадар эса – тропик ёмғирлар ёғадиган мавсум бошланади. Тўфонлар жудаям кам бўлиб туради.

Маъмурий тақсимланиши. Маъмўрий-ҳудудий жиҳатдан мамлакат 16 та штатга бўлинади. 2006 йил 7 октябрда пойтахт Корорадан расман Мелекеок шахрига кўчириб ўтказилтан эди.

Аҳолиси ва дини: Аҳолининг этник таркиби: микронезйяликлар 80 %, филиппинликлар — 19 % ни, АҚШликлар эса — 1 % ни ташкил этади. Расмий тиллар — инглиз ва палау. Дини: католиклар — 40 %, протестантлар 30 % ни, (модекнгейларнинг маҳаллий синкретик динга эътиқод қиладилар) — 30 % ни ташкил этади.

Сиёсий тизим. 1981 йил 1 январьда кучга кирган Конституцилга (кейинга ўзгартиришлар билан) кўра, мамлакат ўз Президентига эга демократик республика ҳиеобланади. 1994 йил 1 октябрь АҚШ билан “эркин ассоциация” ҳақидаги битим кучга кирган. Бир вақгнинг ўзида Палау расман мустақил давлатга айланди. Мамлакат ва ҳукумат бошлиғи — Президент. Палау ҳукумати президент томонидан шаклланади ва унинг олдида жавобгар ҳисобланади. Юқори қонунчилик ҳокимияти — икки палата (Сенат ва Вакиллар палатаси)дан иборат Миллий Конгресс ҳисобланади. Қабила бошлиқлари Кенгаши, урф-одат ва маросимларга оид қонунларга таалуқли масалалар бўйича Президентга маслаҳат бериб туради. Палау Суд тизими ўз таркибига: Олий Суд, Миллий Суд, Умумий шикоятлар Суди ва Ер Судини олади. Сиёсий партиялар йўқ, аммо вақти-вақти билан узоқ муддат фаолклт кўрсатмайдиган гурухлар ва колициялар тузилади. Мамлақатиқнг ўз ҳарбий кучлари йўқ. Палау — БМТ ва унинг махсус ташкшютлари, шунингдек худудий бирлашмалар (Тинч океани форуми ва ҳ.к.) аъзоси ҳисобланади.

 Иқтисодаёти. Балиқчилик, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик — Палау иқтисодиётининг асоси ҳисобланади, Асосий табиий ресурсларадан — ёғоч, унча кўп бўлмаган қазилма бойликлари заҳираси (олтин), денгиз маҳсулотлари ва денгиз туби менералларидир. Экспорт учун: какос мойи, копра, тунец, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариб етказиб берилади. Импорт орқали эса: ёқилғи, машина ва ускуналар, металл ва бошкр саноат маҳсулотлари, озиқ-овқатлар олиб кирилади. Асосий ташқи савдо ҳамкорлари: АҚШ, Гуам, Синтапур, Япония ва Жанубий Корея.

Тарихи. XVI асрлардан бошлаб, Мариан оролларининг маълум бир қисми, Испанияга тегишли бўлган аммо Испанга ва АКДТТ ўртасидаги жангда Филиппинни қўлдан чиқазиб Мариан оролларини сотиб юборишга мажбур бўлган. 1899 йилдан бошлаб Палау ороллари Германияга, 1914 йилдан эса Японияга тегишли бўлган. 1920 йилда эса Япония Миллатлар Лиғасидан оролларни бошқариш ҳуқуқини берувчи мандатни қўлга киритган. 1947 йили қарам ҳудуд сифатвда АҚШ бошчилигида, Палау Микронезия таркибига киритилади. 1993 йшт ноябрь оййда Палауда бўлиб ўтган референдум чоғида Палаунинг даражаси “АҚШнинг эркин ҳамжамият давлати” сифатида эълон қилинади. 1994 йил 1 октябрь куни Палау мустақиллиги эълон қилинди (АҚШ назорати тўхтатилди).

Вам может понравиться

Добавить комментарий